Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Луи Ван Галнинг асосий луқмалари

Баҳо:
+ | -

«Моуриньо­­га мен билан бирга ишлагани қўл келяпти» - ҳа, бу фикр худди португалиялик «Беназир» каби мағрур ва калондимоғ Луи ван Галга тегишли. Демакки, Англияда тиғдек ўткир луқмалар ташлаш бобида Моуриньога муносиб рақобатчи топилди. Хабарингиз бўлса, премьер-лиганинг 33-турида голландиялик мутахассиснинг жамоаси - «МЮ» Лондонда айнан «Челси», яъни мағрур Жозе шогирдларига тўқнаш келиб, 0:1 ҳисобида ютқазди. Эҳтимол, Луи ван Галь айни пайт спорт натижалари бобида португалиялик ҳамкасбидан анча орқададир, аммо майдон четидаги сўзлари билан ундан заррача қолишмаслиги тайин. Мана, ўзини гоҳ «Қирол», гоҳ «Шайтон», деб атайдиган 63 ёшли мураббий бисотидаги энг ёрқин изоҳларга эътибор қаратиб, бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Ван Галнинг мавсум-2014|2015даги луқмаларидан

хит-парад

* * *

- 2 ҳафта олдин Манчестер қироли эдим, энди эса Манчестер шайтонига айландим (август, чемпионатнинг биринчи турида «Суонси»дан учралган мағлубиятдан сўнг).

* * *

- Бундай стартдан сўнг «Бавария»да мени шунчаки, ҳайдаб солишарди. Биласизми, «МЮ»дагилар қандай йўл тутишади? Улар мен учун янги футболчиларни сотиб олишади... (сент­ябрь, чемпионатдаги омадсиз старт­дан сўнг - «МЮ» 3та ўйинда атиги 2 очко олганди).

* * *

- Эҳтимолки, бу фаолиятим давомидаги энг мураккаб иш... (сентябрь, клубдаги қийинчиликлар ҳақида).

* * *

- Биз ҳозирнинг ўзида турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилдик. Энди яхши ўйнай бошласак, нима бўлишини тасаввур қилиб олаверинг (октябрь, «МЮ»нинг ишлари нисбатан юришганидан сўнг).

* * *

- Кимдир севимли жамоаси номини ўзи одатланган жойда кўрмаслиги мумкин, эҳтимол, кимдир истеъфога ҳам чиқарилар, лекин мен эмас - бу аниқ. Чунончи, «МЮ» билан 3 йиллик шартнома тузганман. Ишонинг, мен унинг охиригача шу ерда ишлайман (октябрь, келажаги ҳақида).

* * *

- «Челси»ни қувиб ўтиш? Мақтанишга йўймангу, мен олдинлари бундай орқада қолишдан сўнг кўп марта ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганман (октябрь, «МЮ»нинг «Челси»дан анча ортда қолгани хусусида).

* * *

- Моуриньога мен билан бирга ишлагани қўл келяпти («Челси» устозининг ютуқларига муносабат).

* * *

- Жароҳатлар? Бу масалада ожизман. Ахир инсон гавдаси мен эмас, Худо томонидан яратилган... (ноябрь, жамоада жароҳатланганлар кўплиги ҳақида).

* * *

- Табиатан ҳар бир футболчи, жумладан, Рунини янада яхши савияга олиб чиқиш қўлимдан келади. Эҳтимол, бу гапларим калондимоғликдек туюлар, аммо аслида ҳам шундай (ноябрь, шогирдларига кучли таъсир ўтказиши ҳақида).

* * *

- Мен - телба мураббийман. Доимо ўз жамоам янада яхшироқ ва ишончлироқ кўринишини истайман (декабрь, мақсад ва иши хусусида).

* * *

- «МЮ» 2015 йили анча кучли ўйнайди. Сизлар бу жараённи шунчаки, кузатиб боринглар (декабрь, жамоасининг истиқболи хусусида).

* * *

- Футболчининг нархи 95 млн. фунт­ми ёки 5 млн. - бунинг мен учун заррача фарқи йўқ (январь, Радамель Фалькаонинг таркибдан четда қолганига изоҳ).

* * *

- Истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзиш мен учун муаммо эмас (март, «МЮ»даги келажаги ҳақида).

* * *

- «МЮ»даги иш мен учун охиргиси ва бу ердан ғолиб сифатида кетмоқчиман (март, яна мақсад ва келажаги ҳақида).

* * *

- Йўқ, диктатор эмасман, аксинча, анча кўнгилчан инсонман. Хотиним буни жуда яхши билади (апрель, характери ҳақида).

* * *

- ЧЛга йўлланма олишимизга кафолат беролмайман, сичқонча югуриш давом этяпти (апрель, «МЮ»нинг имкониятлари ҳақида).

* * *

- Чемпион бўлишга ҳали ҳам уриниб кўришимиз мумкин. Ахир математик ҳисоб-китоблар бўйича имкониятимиз йўқ эмас (апрель, турнир жадвалидаги ҳолат ҳақида).

 

ВАН ГАЛНИНГ «МЮ»даги илк мавсумига доир 6та факт

1. Голландиялик мутахассис «МЮ»даги фаолиятини худди афсонавий Алекс Фергюсон каби бошлади - дуранг ва мағлубият билан.

2. Ван Галь «Юнайтед»да алоҳида қоидалар жорий этди. Айтайлик, футболчилар ўйин арафасида ўз телефонларини маълум муддатга топшириб туришлари шарт.

3. «МЮ» голландиялик мураббий қўл остида дастлабки 5та турда атиги 5 очко олди. Бу «қизил иблислар»нинг 1992 йилдан кейинги энг ёмон стартларидир.

4. «Вест Хэм» бош мураббийи Сэм Эллардайс октябрь ойида «МЮ»га қарши кечган ўйин (1:2)дан сўнг шундай деди: «Одатга кўра, мен доимо ўйиндан сўнг меҳмон жамоа мураббийини офисга таклиф этаман ва биз учрашувни ўзаро муҳокама қиламиз. Ҳамкасбларим ҳам шундай йўл тутишади. Бироқ Луи ван Галь мени чақирмади ва бундан ёқимсиз таассурот қолди. Дейлик, Фергюсон мени доимо ўз ҳузурига чорларди. Кўринишидан, энди ҳаммаси ўзгарибди».

5. Луи ван Галнинг алоҳида талабига кўра, «МЮ»нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлари параллель равишда Англия терма жамоасида ишлашга чек қўйишди.

6. Мағрур Луининг жамоаси АПЛнинг дастлабки 21та турида 37 очко жамғарди. Бир йил муқаддам Дэвид Мойес ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этганди.

рақам

10 000 000 евро - Луи ван Галь 2014 йил якунлари бўйича шунча даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийлари рўйхати (France Football талқини)да 5-поғонани банд этди. Рейтингда «Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо 1-ўринга қўйилди - 18 млн. евро. Айтганча, агар «МЮ» ЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, Луи ван Галь қўшимча яна 1 млн. евро олади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:37, 03.05.2015.
Ўқилди: 4883 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.