Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Рустам Абдуллаев: «Бизга чиройли ўйиндан ҳам кўра асосийси ғалаба зарур эди»

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи қатнашди. Рустам Абдуллаев залга табиийки хурсанд ҳолда кириб келди. Журналистлар ҳам у кишини қарсаклар билан кутиб олди.

"Бугун ғалаба жуда зарур эди. Уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Шахсан ўзимни ва футболчиларим номидан шуни айтаманки, ғалабани бизни бутун ўйин давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган чинакам мухлисларимиз ва шаҳар ҳокими, клубимиз раҳбарларига бағишлаймиз. Ушбу ғалаба кетма-кет омадсиз ўйинлардан кейин руҳан тикланиш учун жуда ҳам керак эди. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар фақат ғалаба ҳақида ўйлади ва шунга яраша ўйнади. Тўғри, хатолар ҳам бўлди, лекин ғалаба истаги кучли бўлгани сабабли уч очкони қўлга киритдик" – дея гап бошлади Рустам Раҳмонович.

"Учрашув қизиқарли кечди. Ҳаяжон туфайли бугун ўз ўрнимда ўтира олмадим. Айрим вазиятларда ҳатто майдонга тушиб кетишни ўйладим. Бугун мухлислар далдаси бизга катта ёрдам берди".

"Очиғи айтганда, бизга бугун чиройли ўйиндан ҳам кўра асосийси ғалаба зарур эди. Буни учрашувдан олдин ҳам йигитларга уқтиргандим. Чунки юқорида таъкидлаганимдек, руҳий ўрадан чиқиб олишимиз лозим эди. Аввал ҳам айтганман, бу йил таркибни янгитдан шакллантиряпмиз. Ўйинимиз тобора шаклланиб бормоқда. Бунга маълум вақт керак" – дейди Абдуллаев.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 10:16, 03.05.2015.
Ўқилди: 3734 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.