Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жежу Юнайтед - Улсан Ҳёнде 2:1. Жепаровнинг голи фойда бермади

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Корея кей-лигасининг 9-туридан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди. Дастлаб чемпионат пешқадамларидан ҳисобланган "Поханг Стилерс" клуби кутилмаганда ўз уйида аутсайдер "Бусан Ай - Парк"ка 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, Жежудо оролида жойлашган "Жежу Wорлд Cуп Стадиум"да эса турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтди.

Мезбон "Жежу Юнайтед" ўз майдонида кей-лиганинг исталган жамоасини мағлуб этишга қодир жамоа саналади. Бугун ҳам бу исботини топди. Дастлабки дақиқалардан бошлаб мезбонлар ташаббусни қўлларига олишга интилишди. Аммо ўйиндаги тезкор голни меҳмонлар киритишди. 7-дақиқада мезбонлар футболчиси О Бан Сок жарима майдончаси ташқарисида қўполлик ишлатди ва 25 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини Сервер Жепаров амалга оширди. Ҳамюртимиз тепган тўп дарвозанинг юқори чап бурчагидан ўрин олди.

Шундан сўнг "Жежу Юнайтед" футболчилари босимни кучайтиришди. Мезбонлар 1-бўлим сўнггига қадар хавфли хужумлар уюштиришди. 2-бўлим ҳам кутилганидек мезбонларнинг устунлиги остида бошланди. Бўлим бошланиши биланоқ мезбонларнинг тажрибали хужумчиси Канг Су Ил ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Умуман олганда, 2-бўлимда қайси жамоа гол киритса шу жамоа руҳан устунлик қилиб, якунда ғалаба қозониши аниқ эди. Киритилган гол мезбонларни анча руҳлантирди.

Ўз навбатида улсанликлар қарши хужумларга таяниб, вазият яратишга уринишди. Ўйин дурангли якунга яқинлашаётган бир пайтда, 89-дақиқада Жанубий Корея терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Юн Битгарам мезбонларга ғалаба келтирган голни киритди. Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг сардори Сервер Жепаров 90 дақиқа ҳаракатланди, улсанликларнинг ягона голини киритди ва 86-дақиқада сариқ картрочка олди.

Жанубий Корея кей-лигаси. 9-тур.

ЖЕЖУ ЮНАЙТЕД - УЛСАН ҲЁНДЕ 2:1

Жежу Юнайтед: Ким Кёнг Мин - О Бан Сок (Шим Кванг Ук, 77), Алекс, Ким Су Бом, Ким Бонг Ре - Янг Жун А, Юн Битгарам, Лопез - Бе Ки Жонг (Ким Ҳён, 81), Жонг Ёнг Чонг (Жонг Ун Гю, 54), Канг Сул.

Улсан Ҳёнде: Ким Сеунг Гю - Жонг Донг Ҳо, Им Чанг У, Ким Кин Ҳван, Жонг Сунг Ҳён - Масуда, Ҳа Сонг Мин, Ким Те Ҳван, Сервер Жепаров, Тарта (Ан Ҳён Бом, 71) - Ким Шин Ук.

ОТАБЕК ЙЎЛДОШЕВ
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ, СЕУЛ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:02, 05.05.2015.
Ўқилди: 6024 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.