Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

“Бавария”нинг омадсиз трансферлари. ТОП-5

Баҳо:
+ | -

“Бавария” жамоаси ҳам трансфер пайтида катта хатоларга йўл қўйган. Таркибга жалб қилган футболчилар доимо ҳам ўзларига сарфланган маблағларни оқламаган. Шу сабабли қуйида эътиборингизга мюнхенликларнинг трансфер пайтида йўл қўйган 5та омадсиз трансфери хусусида сўз юритамиз.
 
Лукас Подольски
Қачон сотиб олинган: 2006 йилда
Баҳоси: 10 миллион евро
Қайси жамоадан: “Кёльн”дан
 
Подольскининг юлдузли дамлари “Кьёлн”да ўтган. Бу жамоада Лукас ҳақиқий тўпурарлик маҳоратини кўрсата олган ва “Бавария”нинг назарига тушган. Шу сабабли мюнхенликлар ҳужумчини 10 миллион евро эвазига харид қилди. Бироқ “Бавария”да унинг ишлари юришмади. 2009 йилда мюнхенликлар Марио Гомесни сотиб олишганидан сўнг Подольски кетишга қарор қилди. Ҳозиргача унинг “Бавария”даги фаолияти нохуш анъаналарни келтириб чиқаради.
 
Себастян Дайслер
Қачон сотиб олинган: 2002 йилда
Баҳоси: 9 миллион евро
Қайси жамоадан: “Герта”дан
 
Дайслернинг ҳам худди Подольски сингари омадли даврлари “Герта” клубида ўтганди. Кейинчалик “Бавария” унга қаттиққизиқиб қолди ва футболчини сотиб олди. Минг афсуски, Себастян “Бавария”да 4,5 йил тўп сурган бўлишига қарамай, ўзини тўлақонли кўрсата олмади. Қолаверса, футболчи мюнхенликлар сафида ўйнаган пайтида жароҳатлар исканжасида қолиб кетди. Бунинг оқибатида эса 2007 йилда футболчи клуб билан шартномасини бекор қилди ва бутунлай футболдан кетишга қарор қилди.
 
Торстен Фрингс
Қачон сотиб олинган: 2004 йилда
Баҳоси: 9,25 миллион евро
Қайси жамоадан: “Боруссия” (Д)
 
Торстен Фрингс “Боруссия” жамоасида ёрқин ўйинлари туфайли клубнинг ашаддий рақиби “Бавария” сотиб олишни режалаштирди. Натижада, узоқ давом этган тортишувлардан сўнг мюнхенликлар Фрингсни сотиб олади. Бунинг учун “Бавария” 9,25 миллион евро эвазига сотиб олди. Ярим ҳимоячи нақадар иқтидорли бўлсин, лекин клубда ўз ўрнини топа олмайди. Натижада эса “Вердер”га кўчиб ўтишга қарор қилди.
 
Брено
Қачон сотиб олинган: 2007 йилда
Баҳоси: 12 миллион евро
Қайси жамоадан: “Сан-Паулу”дан
 
Бразилиялик иқтидорли футболчи учун клуб 12 миллион евро сарфлайди. Лекин Брено ўзига нисбатан ишлатилган пулларни умуман оқламади. Бунинг натижасида мюнхенликлар уни “Нюнберг”га ижарага беришга қарор қилади. Ижарага ўйнаётганига қарамай, ўзини кўрсата олмаган футболчи кейинчалик турли қинғирликларда намойиш қила бошлади. Натижада, “Бавария” у билан хайрлашишдан бошқа чора топа олмади.
 
Тьяго Алкантара
Қачон сотиб олинган: 2013 йилда
Баҳоси: 25 миллион евро
Қайси жамоадан: “Барселона”дан.
 
Алкантаранинг “Бавария”га кўчиб ўтишида Хосеп Гвадиоланинг ўрни катта бўлди. Гвардиола собиқ шогирдини янги клубига олиб келди. Ҳали ҳам мюнхенликларда тўп сураётган футболчи ҳамон ўзини намойиш қилганича йўқ. Жароҳатлар ва майдонда “ўшхамай” қолган ўйинлари футболчини таъқиб қилмоқда. Боз устига клубда юзага келган рақобатга дош бермаяпти ва ўз жойини топа олмай қолмоқда. Шуни айтиш лозимки, “Бавария” Алкантара учун 25 миллион евро сарфлади. Ҳозирча бу пуллар ўзини оқлаганича йўқ.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

Манба: Sports.uz
Киритилди: 18:42, 05.05.2015.
Ўқилди: 6389 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.