Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Евроўйинларни Tas-IX сайтида томоша қиламиз

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" телеканали Европанинг кучли чемпионатлари, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ўйинларини трансляция қилмай қўйгандан буён аксарият мухлисларимиз ушбу турнирларни кузатиб боришдан маҳрум бўлишгани ҳеч кимга сир эмас.

Кимдир бу бўшлиқни спутник каналлари, яна кимдир бошқа пулли телевидение орқали тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Биз эса мухлисларимизга Европанинг муҳим ўйинларини кузатиб боришнинг яна бир имкониятини тақдим қилмоқчимиз.

STADION.UZ ва MEDIABAY.UZ сайтлари бугундан бошлаб ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишди. Сиз энди Tas-IX зонасида жойлашган ушбу сайт орқали учрашувларни томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда 30га яқин интернет провайдерлари ўз мижозларига Tas-IX ҳудуди учун бепул интернет хизматини тақдим этиб келади (ҳозирча мобиль операторлари бундай хизматни тақдим қилишаётганлари йўқ, афсуски). Яъни Ўзбекистон хостинг серверларида жойлашган сайтларига кириш, улардан фойдаланиш мутлақо бепул. Ҳеч қандай траффик сарф бўлмайди.

Демак, провайдерингизга сизга ҳам Tas-IX ҳудудидан бепул фойдаланиш имкониятини берган бўлса, mediabay.uz хизмати сиз учун айни муддао.

Евроўйинларни томоша қилиш учун нима қилиш керак?
Бунинг учун босқичма-босқич 3та қадамни амалга оширасиз.
1. Сайтга қўйилган баннерлар орқали ёки қуйидаги ҳавола орқали MEDIABAY.UZ сайтига ўтасиз. Сайтнинг юқори қисмида жойлашган "Рўйхатдан ўтиш" ("Регистрация") бўлимини босиш орқали 7та бўлимдан иборат маълумотларни тезда тўлдирасиз. Шундан сўнг ўз логин ва паролингиз орқали сайт тизимига кирасиз.

2. Тўловни амалга оширингиз керак бўлади. Сайтда пулли канални томоша қилиш нархи — 4$/30 кунга. Ўз ҳисобингизни тўлдиришнинг бир нечта имкониятлари бор.

а) PAYNET тўлов тизимида "Телевидение" бўлимида MEDIABAY.UZ'ни сўрайсиз ва ўз ID рақамингизни айтасиз. Ҳисобингизни 4$га (тахминан 10100 сўм) тўлдирасиз.

б) "CLICK" тўлов тизими орқали уч хил усулда пул тўласа бўлади:
1-усул: USSD меню орқали, мобил телефонда қисқа *880*070*ID рақам*сумма# рақамни териб ёки *880# рақамига USSD талабни териб менюнинг пунктларига риоя қилинг
2-усул:  Интернет орқали (My.Click.uz, M.Click.uz ).
3- усул: Шахсий кабинетингизда жойлашган "Click" кнопкаси орқали

в) WEBSUM фойдаланувчилари учун:
Бу тизим орқали тўловни амалга ошириш MEDIABAY.UZ'даги шахсий кабинетингизда тушунча берилган.

3. Тўлов амалга оширилганидан кейин пулли каналларни фаоллаштириш орқали 27та каналларни томоша қилишингиз мумкин. Шунингдек, MEDIABAY.UZ орқали 17та канални бепул томоша қилиш мумкин. Бевосита спорт (футбол) мусобақаларини қуйидаги телеканаллар орқали томоша қилиш имкониятига эга бўласиз: "Спорт-1", "Евроспорт", "НТВ+футбол-1" ва "Россия-2" (сайт раҳбарияти "НТВ+футбол-2" канали учун ҳам рухсатнома олишга ҳаракат қилишмоқда).

Юқоридаги босқичлардан ўтишда муаммо ва тушунмовчиликларга дуч келсангиз қуйидаги қўнғироқлар орқали маслаҳат олишингиз мумкин: (99871) 231-00-00, (99871) 233-30-18.

Бугун бўлиб ўтадиган "Барселона" ва "Бавария" ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал ўйинини (шунингдек, 30 кун давомидаги барча ўйинларни) томоша қилмоқчимисиз, ҳозироқ MEDIABAY.UZ'га ўтинг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:13, 06.05.2015.
Ўқилди: 34089 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.