Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Корейс матбуоти яна Тоҳир Шамсиддинов ва Шуҳрат Мақсудовни ёдга олди

Баҳо:
+ | -1

Кеча Осиё Чемпионлар лигасининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилганидан хабарингиз бор. "А" гуруҳидан ўрин олган “Ан-Наср” (Саудия Арабистони) – “Лахвия” (Қатар) ўйини ушбу гуруҳдан кейинги босқичга чиқадиган иккинчи йўлланма соҳибини аниқлаб берди. Саудия Арабистони клуби ўз уйида кечган ўйинда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу ўйиннинг охири жанжал билан тугади. Ҳакамнинг ушрашув якунланганлигини билдирувчи ҳуштаги янграши билан мезбонларнинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Фабиан Эстоянофф либосини ечган кўйи югурганча “Лахвия” жамоасининг иккинчи голини киритган кореялик Нам Тэ Хига мушт туширди. Уругвайлик футболчининг хатти-ҳаракати камераларга муҳрланиб қолган. Бу ҳолат юзасидан “Ан-Наср” ўз баёнотини эълон қилди ва футболчига жазо сифатида унинг маошидан 50 фоизини ушлаб қолишини билдирди.

Ҳозирча Жанубий Корея футбол Ассоцияцияси бу вазиятга муносабат билдирганича йўқ. Аммо корейс матбуоти аллақачон енг шимариб, уругвайлик футболчини қоралашга тушиб кетган. Жумладан, "Daily Hankook " нашри февраль ойида Таиландда бўлиб ўтган Тоҳир Шамсиддинов воқеасини эслаб ўтд:

"Олимпия терма жамоамиз аъзоси саналган Шим Санг Минга қўл кўтарган Тоҳир Шамсиддинов 1 йилга футболдан четлатилган ва унинг устози Шуҳрат Мақсудов эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлигидан озод қилинган эди. “Ан-Наср”нинг уругвайлик футболчиси қилган ҳаракатлар ҳам Шамсиддиновникидан асло қолишмайди. Биз қўл қовуштириб ўтирмасдан ушбу вазиятга совуққонлик билан муносабатда бўлишимиз лозим", деб ёзяпти ва Корея футбол Ассоцияциясини қатъиятлироқ бўлишга ундамоқда.

Қуйида “Ан-Наср” – “Лахвия” ўйини сўнгидаги вазиятни томоша қилишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:02, 07.05.2015.
Ўқилди: 10388 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик