Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

Мурод Исмоилов: «Мен 2:0 ҳисобини жуда ёмон кўраман»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Динамо” ўйинидан сўнг фарғоналик устози Мурод Исмоилов ўйин ҳақида фикр билдирди.

— Биринчи ўринда “Нефтчи” клуби ва фарғоналик ишқибозлар номидан бутун Ўзбекистон аҳлини бугунги байрам билан табриклайман. Мухлисларимизни бугун хурсанд қилганимиздан мамнунман. Самарқанд клубига эса кейинги турда омад тилайман. Бу жамоани охирги 4 та ўйинини кўрдим. Жуда интизомли ўйин кўрсатадиган жамоа шаклланган. Бугунги баҳсда баъзи бир режаларимиз амалга ошмади. Бироқ асосий вазифа бажарилди.  Афсуски, таркибда йўқотишлар бор эди. Бахтиёр Ёқубов ва Абдуллоҳ Олимов жамоага ёрдам бера олишмади.

— Мурод Музаффарович, “Нефтчи”ни олдинда “Пахтакор” ва “Насаф”га қарши ўйинлар кутиб турибди. Шунинг учун бугун “Нефтчи” бор кучи билан ўйнамагандек туюлди. Жиддий баҳслардан олдин куч тежалдими?
— Йўқ. Мен йигитларга сиз айтгандек кўрсатма бермадим. Ўйинлар орасида бир ҳафта вақт бор, тикланишга улгурамиз. Йигитларда шижоат йўқ ёки ўйнашни истамади, дея олмайман.  Фақат бугун баъзи режалар амалга ошмай қолди. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Кўриб турибсиз, оддий вазиятларда хато қиляпмиз. Умуман яна кўпроқ ишлашимиз керак. Камчилик кўп.

— “Нефтчи” биринчи даврани яхши ўтказмоқда. Кейинги даврада таркибда ўзгаришлар бўладими ёки сиз айни пайтдаги “Нефтчи”нинг кучидан қониқяпмисиз ?
— Таркибни янада кучайтириш режада бор. Ўзи аслида айни пайтдаги йигитларни кўнглига қарашимиз лозим. Уларни олдидаги мажбуриятларни бажаришимиз керак ва буни албатта давом эттириш лозим. Харидларга келсак, иккинчи даврада ҳар бир чизиққа юқори савиядаги ўйинчи олишни режа қиляпмиз. Бу борада молиявий имкониятдан келиб чиқиб иш кўрамиз. Агар юқори ўринлар учун ҳаракат қиладиган “Нефтчи”ни яратишни истасак, албатта мана шундай юқори савияли ўйинчиларни харид қилишимиз шарт. Ҳозирги йигитлар ҳам ёмон эмас. Фақат янада кучли клуб бўлишимиз учун меҳнат, умуман ҳаракат қилиш талаб этилади.

— Бугунги ўйинда стадионнинг чироқлар жуда кеч ёнди. Лекин шунга қарамасдан жамоа қоронғуда футбол ўйнашда давом этди ва гол қўйиб юборди. “Нефтчи” қоронғуда ҳам машғулотлар қилиб турадими ?  
— Йўқ, албатта ! (кулиб) Машғулотлар фақат ёруғда бўлади.

— Мурод ака, ўйиндан сўнг Акмал Холматов 2:0 ҳисобидан сўнг бироз Самарқанд клубини менсимай ўйнашганини ва шу сабабли гол ўтказиб юборилганини айтиб ўтди. Холматовга қўшиласизми?
— Ҳа. Хайрият, учинчи голни ҳам урдик. Агар гол бўлмаганда сўнгги дақиқалар асабий ўтарди. Биласизми, 2:0 ҳисобини жуда ёмон кўраман. Ундан кўра, 1:0 натижа билан мағлубият бўлаётган яхши деб ўйлайман.  Мен мана шундай ҳисобни ёқтирмайман. Футболчини бўшаштиради. Агар клуб ўта профессионал бўлса, бошқа гап. Мана кўряпсизми, мана шундай камчиликлар бор жамоада. Ишлаш керак. Мен йигитларга бўшашманглар деб айтдим. Бироқ гол қўйиб юбордик. Мен Акмалнинг фикрига қўшиламан.

— Фарғона клуби кейинги турни Тошкентда ўтказади. “Пахтакор”га қандайдир “совға”лар борми?
— “Сўғдиёна” ва  “Динамо” клубларига қарши қандай тайёргарлик бўлган бўлса, “Пахтакор”га қарши ҳам доимгидек тайёрланамиз. Рақибнинг савиясига қараб доимгидек машғулотларда ишлаймиз. Ўйинларимизни таҳлил қиламиз ва камчиликларни бартараф этишга киришамиз. Кўрсатмаларимни йигитлар “Пахтакор”га қарши бўлажак ўйинда қанчалик тўғри бажаришади — буни вақт кўрсатади.  

Ҳожиакбар Жабборов.  
“Рухсор” радиоси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:28, 10.05.2015.
Ўқилди: 4830 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.