Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

“Бунёдкор” илк маротаба “Сўғдиёна”га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 8-тури доирасида “Сўғдиёна” меҳмони бўлди.

Учрашув Зоминдаги стадионда ўтди. Айтиш керакки, стадион майсаларининг ҳолати ҳар иккала жамоанинг имкониятларини тенглаштириб қўйди. Чунки бундай шароитда қисқа паслар ва комбинацион футбол ўйнаб бўлмасди. Бундай майдонда якка курашларда устун келган ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланган жамоа ютиб кетарди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар иккала жамоа асосан майдон билан курашди. Биринчи бўлим охирида Анвар Ражабовда юзага келган вазиятни инобатга олмаганда дарвозалар олдидан айтарли голга тортадиган вазият юзага келгани йўқ.

Иккинчи бўлим бошларида “Бунёдкор” дарвозаси олдида тиқилинч вазият юзага келди. Обид Жўрабоев тўпни дарвоза яқинидан узоқлаштирмоқчи бўлиб, унга кучли тарзда зарба берди. Лекин тўп Жўрабоевга яқин масофада жойлашган Жасур Ҳакимовга тегиб, тўрга бориб тушди – 1:0. Орадан кўп ҳам ўтмай Ҳакимов иккинчи голини урди. Бу сафар Жасур бурчакдан оширилган тўпга балад сакраб зарба йўллади. Тўп Зухуроқ қўриқлаган дарвозанинг олис пастки бурчагидан жой олди. Иккита тўп ҳисобида олдинга чиқиб олган “Сўғдиёна” футболчилари қолган дақиқаларда деярли бутун жамоа бўлиб ҳимоя қўрғони ташкил этишди. Уни ёриб ўтиш “қалдирғочлар”га мушкуллик туғдирди. 83-дақиқада Филипосяннинг боши билан етказиб берган тўпини Шакер Зуаги “Сўғдиёна” дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартиришга эришди. Лекин қолган дақиқаларда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Шу тариқа, “Бунёдкор” мавсумдаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувининг матнли он-лайн трансляцияси билан ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда танишишингиз мумкин.

Олий лига, 8-тур
“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 2:1 (0:0)
Голлар: Жасур Ҳакимов 53 (1:0), Жасур Ҳакимов 65 (2:0), Шакер Зуаги 83 (2:1),
Огоҳлантиришлар: Ширинбой Абдуллаев 65, Хайрулла Каримов 68, Жовлон Иброхимов 69, Минори Сато 82, Суҳроб Қобилов 82, Михаил Спиридонов 83
“Сўғдиёна”: 31.Михаил Спиридонов, 3.Илҳом Комилов (С), 4.Элёр Орифов, 5.Акбар Саттаев, 8.Суҳроб Қобилов (7.Санжар Рашидов, 90), 9.Анвар Ражабов (6.Собир Ҳамидов, 63), 10.Жасур Ҳакимов, 17.Музаффар Музаффаров, 21.Акмал Абдураҳмонов, 24.Асилжон Бегимқулов, 40.Муқим Тошматов (13.Элёр Жаҳонов, 81).
Захира: 12.Ширинбой Абдуллаев, 20.Вусал Магеррамов, 23.Бобир Қосимов, 28.Санжар Риҳсибоев
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулло Каримов (С), 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 11.Мирзоҳид Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 54), 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирҳўжаев (7.Шакер Зуаги, 54), 40.Тимур Аюпов (39.Элдор Шомуродов, 46).
Захира: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 20.Бекрич Самир, 48.Акрамжон Комилов
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон)-8,2; А.Маражабов (Андижон)-8,3; З.Абдурахмонов (Андижон)-8,3; Д.Жалимов (Нукус)-9,0
Ҳакамлар назоратчиси: Ш. Жумаев (Қарши)
Учрашув комиссари: Владимир Штерн (Тошкент)
10 май 2015. Зомин. “Зомин” стадиони. 5103 томошабин

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:58, 10.05.2015.
Ўқилди: 4129 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.