Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Даврон Файзиев: “Бунёдкор” билан ўйинга жиддий ҳозирлик кўргандик”

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жиззахликлар устози ва учрашувда дубль қайд этган ҳужумчи Жасур Ҳакимов иштирок этди.

- Ғалаба билан жамоа аъзолари, раҳбариятни ҳамда бутун учрашув мобайнида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни табриклайман. Учрашув қизиқарли ўтди. Бугунги баҳсга ҳам жиддий ҳозирлик кўргандик ва меҳнатларимиз бесамар кетмади. Ўйиндан олдин йигитларга тарихга кириш имкони бор. “Бунёдкор”дан шу кунгача бирон маротаба ҳам очко тортиб олмаганимизнию ва хатто ўзаро ўйинлар статистикасида рақиб дарвозасига атиги битта гол урганимизни айтгандим. Футболчиларимиз ғалаба қозониб, ҳақиқий байрам уюштириб беришганидан хурсандман. Мусобақа жадвалидаги мавқеимизни ҳам тиклаб олдик. Энди буютуқ тарихда қолди. Эртадан бошлаб кейинги ўйинлар ҳақида бош қотиришимиз керак, - дейди Даврон Файзиев.

Жасур Ҳакимов (“Сўғдиёна” ҳужумчиси):
- Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Улар бутун учрашув мобайнида жамоамизга далда беришиб, қўшимча куч бағишладилар. Учрашувда иккита гол урган бўлсам-да, ғалабага бутун жамоа бўлиб эришдик, деган бўлардим. Даврон Файзиевни малакали мутахассис, деб биламан. У ёшларга ишонч билдиришни ва уларни руҳлантиришни жуда яхши билади. Айнан шу ҳислатлари учун бу инсонни қадрлайман.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:15, 10.05.2015.
Ўқилди: 4422 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик