Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти ўқув-текширув семинар ташкил этди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти Олий ва 1-лига ҳакамлари учун ўқув-текширув семинар ташкил этди.

Семинарда хорижда хизмат сафарида бўлган реферилардан бошқа барча ҳакам ва инспекторлар иштирок этди.

Ўқув-семинари Олий ва 1-лига доирасидаги мавсум аввалида бўлиб ўтган ўйинларда ҳакамларнинг ҳаракати, йўл қўйган хато ва камчиликларига бағишланган тақдимотлар билан бошланди. Ҳакам ва инспекторлар семинар давомида Ўзбекистон футбол мавсумининг ўйинларини видеоматериаллар асосида таҳлил қилдилар.

ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев видеоклиплар асосида ҳакамларнинг хатоларини таҳлил қилиб берди ҳамда ҳар бир вазият борасида ҳакамлар берган саволларга ҳам жавоб бериб ўтди.

ФИФА рефериси Владислав Цейтлин видеоклиплар асосида ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишдаги хатолар ҳақида тўхталиб, турли ўйинлардаги офсайд ҳолатларини таҳлил қилиб берди. Ушбу мавзуни давом эттирган ЎФФ инструктори Александр Попов офсайдни қайд этишда ён қанот ҳакамлари йўл қўйган хатолар ҳақида таҳлилий чиқиш қилди. Попов, шунингдек, тўпни қўл билан ўйнаш билан боғлик муаммоли вазиятларни ҳам таҳлил қилиб берди.

ПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов ўз нутқида ҳакамлар ва инспекторларга нисбатан ўйинлар жавомида ноцензур сўзлар билан ҳақорат қиладиган мураббийларга қаттиқ туриш кераклигини тайинлади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:53, 12.05.2015.
Ўқилди: 4075 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Каземиро АПЛнинг сўнгги туридан кейин янги жамоаси билан шартнома имзолайди [1331]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик