Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

ЕЧЛ финалида «эл-классико» кўрмаймиз!

Баҳо:
+1 | -1

Европа чемпионлар лигаси финалида "суперклассико" кўриш истагида бўлганларнинг орзуси рўёбга чиқмади. "Реал" "Ювентус"га қарши бўлиб ўтган ярим финалнинг жавоб ўйинида ғалабани сақлаб қола олмади.

Туриндаги ўйинда италияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Демак, биттагина гол "Мадрид"ни финалга олиб чиқарди. Аллегри шогирдлари эса голсиз дуранг ҳақида ўйлашмади. Ўйин бошидан улар тўпни назорат қилишга ва имкон бўлганда олдинга ўтишга ҳаракат қилишди. Ўйиннинг 15-дақиқаларидан кейин Анчелотти шогирдлари назоратни ўз қўлларига олишди ва босимни ошириб боришди. Баҳснинг 22-дақиқасида швециялик ҳакам "Ювентус" дарвозасига пенальти белгилади. Кьеллини жарима майдончаси ичида Хамесга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ла лига баҳсларида кетма-кет 2 марта пенальтидан гол ура олмаган Роналду масъулиятни ўз зиммасига олди ва Буффонни доғда қолдирди.

Ушбу натижа мадридликларни финалга олиб чиқса-да, улар ҳисобнинг хавфли эканини ҳис қилган ҳолда яна олдинга ўтишда давом этишди. Орадан кўп ўтмасдан қарши ҳужумда Роналду жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдади ва зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Искога узатма беришга қарор қилди. Ҳимоячи эса тўпни қайтарди. Биринчи бўлим охирига қадар туринликлар ижобий таассурот қолдиришмади. Боз устига, жароҳатдан фориғ бўлган Поль Погба ўзининг идеал формасидан анча олисдилиги кўриниб турди. У пиёда юриб, футбол ўйнади.

Шунга қарамай, Погбанинг бўйдаги устунлиги "Ювентус"га жуда катта фойда келтирди. Рамоснинг қоидабузарлигидан кейин меҳмонлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўп жарима майдончаси ташқарисига қайтарилди. "Юве" тўпни яна ичкарига етказди. Погба эса ҳаводаги тўп учун курашда Рамосдан устун келди. Мората тўпни ўзига бўйсундирди ва чап оёқда зарба йўллади. Тўп Касильяснинг қўли орқали тўрга бориб тушди.

Жавоб тўпи 57-дақиқада киритилганини инобатга олсак, "Реал"да вазиятни ўнглаш учун вақт етарли эди. Улар дарҳол олдинга ўтишди. Гарет Бэйл 2-3та қулай имкониятларни кўкка совурди. Марселонинг чап қанотдан пасидан кейин уэльслик футболчи 5 метрдан дарвозани ишғол қила олмаган бўлса, Роналду ўша томондан ҳаволатиб берган узатмасини Бэйл 2-3 метрдан бош билан дарвозага жойлай олмади...

"Ювентус" эса 2та юз фоизли имкониятдан фойдалана олмади. Видалнинг узатмасидан кейин Маркизио бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Икер зарбани қайтарди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолганида Льоренте чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб очиқ турган Полга узатма берди. Погба 10 метрдан йўллаган кучли зарбани Касильяс қайтарди!

"Мадрид" сўнгги дақиқаларгача рақибни босимда ушлаб турди. Аммо Анчелотти жамоаси қанотлардан ва бурчакдан етказган узатмаларини "Юве" ҳимояси қайтариб турди.

"Реал Мадрид" сўнгги 12 кун ичида кучли жамоаларга қарши қийин ўйинларни ўтказгани ҳам бугунги баҳсга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ҳар ҳолда "Реал" бугун яққол устунликка эришмади.

Ярим финалчилар орасида энг кучсиз дея эътироф этилган "Ювентус" — финалда!  Уларни "Барселона" кутмоқда. ЕЧЛнинг янги форматида совринни кетма-кет икки марта қўлга киритиш масаласи бу сафар ҳам амалга ошмайдиган бўлди.

Кўп қолмади. 6 июнь, Берлин. "Барселона" - "Ювентус".

ЕЧЛ, ярим финал, жавоб ўйини
Реал Мадрид Испания – Ювентус Италия 1:1 (онлайн трансляция)
Голлар: 1:0 – 23, пенальти Роналду, 1:1 – 57 Мората.
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Иско, Кроос, Хамес, Бэйл, Бензема (Эрнандес, 67), Роналду.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бонуччи, Кьеллини, Эвра, Маркизио, Пирло (Бардзальи, 79), Погба (Перейра, 89), Видаль, Тевес, Мората (Льоренте, 84).
Огоҳлантиришлар: Иско (32), Хамес (44), Тевес (70), Лихтштайнер (76).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:38, 14.05.2015.
Ўқилди: 27166 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.