Кириш Регистрация

Серхио Рамос: «Голдан кейин, ҳаммасини қойиллатдик деб ўйлаган эдик»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар лигасининг яримфиналида “Ювентус” билан ўтган учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ростини айтсам, Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишни унутиш қийин. “Реал” унвонлар учун курашадиган жамоа, биз бу мусобақада фаворит жамоа эдик, ўз унвонимизни ҳимоя қилишимиз мумкин эди.

“Ювентус” ҳақли равишда финалга чиқди. Гол урганимиздан кейин, ҳаммасини қойиллатдик, деб ўйлаган эдик.

Биз рақибимизни ғалабаси билан табриклашимиз керак. У икки ўйин бўйича биздан кучлироқ бўлди. “Ювентус”дан кўра кўпроқ гол уролмадик. Биз ҳужумда унча ҳам яхши ўйнамадик.

“Ювентус”нинг голидан кейин биз ҳиссиётлар борасида бироз тушкунликка тушиб қолдик, чунки яхши ўйин ўтказаётган эдик, бироқ қулай вазиятлардан фойдалана олмадик.

Бу биз учун яхши сабоқ бўлиши керак: агар сиз Чемпионлар лигасида хатога йўл қўйсангиз, сиз ундан чиқиб кетишингиз муқаррар”, деб айтди Рамос.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 08:20, 14.05.2015.
Ўқилди: 6024 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.