Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-20 эртага — 15 май куни Тошкентнинг “Оқтепа” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўйин “Жар” стадионида, 17:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати 30 май куни старт олади. Равшан Ҳайдаров жамоаси Янги Зеландияга 20 майда жўнаб кетади.
18 май куни, 12:00да эса Равшан Ҳайдаров ҳамда жамоа яримҳимоячиси Жавоҳир Соҳибов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.