Туриннинг «Ювентус» клуби мухлислари Мадрид метросида Испания терма жамоаси футболкаси ва «Реал» клуби шарфини тақиб олган қора танли мухлисни сиқувга олишди.
Манбанинг маълум қилишича, туринлик мухлислар гуруҳи Мадрид метросига тушишган ва уларнинг ортидан вагонга кирган қора танли Испания ва «Реал» атрибуткаларини кийиб олган мухлисни сиқувга олиб вагондан чиқариб юборишган.
Маълумот учун ЕЧЛ 1/8 финал доирасидаги «ПСЖ» ва «Челси» жамоалари учрашувидан кейин инглиз фанатлари «Ришелье-Друо» метро бекатида қора танли мухлисни вагонга қўйишмаган ва вазиятни «Биз ирқчилармиз ва бу бизга жуда ёқади», дея изоҳлашганди.