Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Достон Ҳамдамов: “Ўзбекистонни эслаб қолишларини истайман”

Баҳо:
+ | -

30 май куни Янги Зеландияда старт оладиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Равшан Ҳайдаров жамоаси ҳимоячиси Достон Ҳамдамов “Интерфутбол” нашрига интервью берди, деб ёзади Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайти.

Тайёргарлик ҳақида

“Жаҳон Чемпионатига тайёргарлигимиз аъло даражада, десам бўлади. Ҳаммамиз ушбу Жаҳон Чемпионатини сабрсизлик билан кутяпмиз. Мундиал яқинлашгани сари ҳаяжон ҳам мос равишда ортиб бормоқда. Рақибларимиз ўйинлари ёзилган дискларни томоша қиляпмиз, ўрганяпмиз. Тўғри, гуруҳдаги рақибларимиз номдор бўлиши мумкин, лекин ҳозир ҳамма жамоа билан ҳам ўйнаса бўлади. Фақат тўғри тактика танланилса ва ўз кучига ишонч билан майдонга тушилса бас”.

“ОЧЛда тўпланган халқаро тажриба, албатта, терма жамоа сафида ёрдам беради. Мен каби ОЧЛда ўйнаб тажриба тўплаган футболчилар “Пахтакор” ва “Насаф” жамоасида ҳам бор”.

“Ундан ташқари таркибда ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ўйнаган футболчилар анчагина бор. Бу ҳам жамоанинг ўйинига ижобий таъсир қилади”.

Таркибдаги асосий йўқотиш тўғрисида

“Афсуски, терма жамоамизнинг етакчи футболчиларидан Жамшид Болтабоев Янги Зеландияга бора олмайди. Ҳозирча бу жамоамиздаги энг катта йўқотиш бўлиб турибди. Ярим ҳимоя чизиғида Болтабоев бажарадиган иш ҳажми жуда катта эди. Ҳимоя ва ҳужум чизиғини боғлаб турарди. Энди унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламиз. Унинг позициясида Жавоҳир Сиддиқов, Миржамол Қосимов каби яхши футболчилар бор. Бир сўз билан айтганди, Жамшид учун ҳам ҳаракат қиламиз”.

Рақиблар ҳақида

“Германия терма жамоасининг номи жарангли эшитилгани билан у жамоада ҳам биз каби футболчилар ўйнайди. Тўғри, Германия U-20 таркибида бир нечта футболчи Бундеслиганинг кўзга кўринган клубларида ҳаракат қилишади. Лекин бу чўчитмайди. Юқорида айтганимдек, биз ўз кучимизга ишониб майдонга тушсак, ижобий натижага эришамиз.

Гондурас ҳақида ҳам шундай фикрдаман. Фижини кўпчилик менсимаслиги мумкин. Аммо бу тўғри эмас. Кутилмаган натижалар замонавий футболда тез-тез учраб туради".

Вазифа ва мақсадлар борасида

Биринчи навбатда мазмунли ва муносиб иштирок этишимизни кутяпман. Ўзбекистон терма жамоасини эслаб қолишларини истайман. Ўйлайманки, жамоанинг ҳар бир аъзосида шундай истак мавжуд. Олдимизда турган биринчи вазифа – гуруҳдан чиқиб олиш. Кейин эса вазиятга қараб иш тутаверамиз. Бундан аввалги жаҳон чемпионатларида ўсмир ва ёшлар терма жамоаларимиз қайд этган натижаларни пасайтирмасликка ҳаракат қиламиз”.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 08:15, 15.05.2015.
Ўқилди: 5366 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.