Антуан Гризманн ва Коке яқин вақтлар ичида Мадриднинг "Атлетико" клуби билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақида euro-football.ru The Guardian хабарига таяниб маълум қилди.
“Матрасчилар” раҳбарияти жамоанинг ёш етакчилари учун аллақачон янги келишув битимларини тайёрлаб қўйган.
Эътиборга молик томони, иккала футболчининг янги шартномасида товон пули миқдори 120 миллион евро қилиб белгиланган.