Кириш Регистрация

Луи ван Гал "МЮ"да Де Хеанинг ўрнини боса оладиган дарвозбонлар борлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг бош мураббийи Луи ван Гал жамоанинг асосий дарвозабони Де Хеа билан боғлиқ вазият ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бизда етарлича миқдордаги дарвозабон бор. Улардан ҳар қайсиси Де Хеани алмаштира олишади. Лекин уни бошқа жамоага қўйиб юборишни ҳам истамайман. Умид қиламанки, у билан янги шартнома имзолаймиз", дейди мураббий.

Унинг айтишича, шу масала хусусида ўтказиладиган уч томонлама музокара вақтида футболчининг қарори муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Маълум бўлишича, испаниялик дарвозабон ҳозирча шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.

Хабарларга кўра, "Реал" жамоаси ушбу дарвозабонни ўз таркибига жалб қилмоқчи. "МЮ" эса уни трансфер қиладиган бўлса, "Тоттенҳем" дарвозабони Уго Льорисни сотиб олиши мумкин.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:13, 16.05.2015.
Ўқилди: 4268 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.