Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Элдор Шомуродов: Жаҳон чемпионати тўпурари бўлмоқчиман

Баҳо:
+ | -

30 май куни Янги Зеландия яшил майдонларида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади. Яхши биласиз, ушбу нуфузли турнирда юртимиз шарафини Равшан Ҳайдаров устозлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоя қилади.

Кичик мундиалга анча пухта тайёргарлик олиб борган ёшлар термамизнинг ҳозирда сўнгги йиғини давом этмоқда. Биз ушбу ёшдаги терма жамоамиз сафида етакчилардан бири саналувчи “Бунёдкор” аъзоси Элдор Шомуродов билан учрашиб, ёш ҳужумчининг мусобақа олди фикрлари билан қизиқдик.

“Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрдик. Бир нечта йиғинлар ташкил этилди. Яхши савиядаги рақиблар билан синов-назорат учрашувларида майдонга ҳам тушдик. Жамоамиздаги ички муҳит ажойиб даражада. Барча йигитлар яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятида. Насиб қилса бу ниятимизга етамиз. Мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришса бас.

Eldor Shomurodov.jpg

Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатида ярим финалга қадар етиб боришни кўзлаб турибмиз. Ўйлашимча, бунга жамоамизнинг салоҳияти етади. Агар мураббийларимиз берадиган кўрсатмаларни тўғри бажарсак, ушбу вазифани уддалашнинг имкони бор. Аммо олдиндан бирор нарса дейиш ҳам қийин. Буёғини энди вақт кўрсатади.

Ўзим терма жамоамизнинг ҳар бир учрашувида майдонга тушиб, голларим билан жамоамизга ёрдам беришни мақсад қилаяпман. Насиб қилса, чемпионат тўпурари бўлиш учун интиламан. Лекин энг асосийси - бу жамоавий ютуқдир. Умид қиламанки, терма жамоамиз мухлисларимиз кутаётган ўйинни намойиш эта олади ва уйга ёруғ юз билан қайтамиз”, - дейди иқтидорли ҳужумчи SPORTS.uzга.

Зоҳирбек Акрамхонов ёзиб олди

Манба: Sports.uz
Киритилди: 20:11, 16.05.2015.
Ўқилди: 6462 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10010]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4568]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2854]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2764]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2595]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2087]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1963]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1594]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1425]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик