Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Таэквондо. Бойқўзиев ва Шокин ЖЧ-2015 ярим финалига чиқишди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг Челябинск шаҳрида Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган таэквондонинг WTF йўналиши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Дунёнинг 141 давлатидан келган энг кучли даян усталари ғолиблик ва шу билан бирга Рио-2016 Олимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколари учун баҳс олиб боришяпти.

Кеча ўтказилган бешинчи кунги баҳслардан сўнг терма жамоамизнинг икки машҳур спортчиси – Жасур Бойқўзиев ва Дмитрий Шокин ярим финалга йўл олишди. -87 кг вазн тоифасида дунёнинг биринчи рақамли таэквондочиси бўлиб турган Бойқўзиев ярим финалга қадар сербиялик Милош Голубовични 8:2, италиялик Карло Молфеттани 9:5, чорак финалда мексикалик Мисаэль Лопесни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.   

Энг оғир +87 кг вазн тоифасида даянга чиқаётган Дмитрий Шокин эса аввалига ямайкалик Жейсон Грантни 31:1, кейин италиялик Леонардо Басилени 8:2, чорак финалда германиялик Волкер Водзихни яна ҳам ишончли 11:2 ҳисобида доғда қолдирди.

Бугун ўтказиладиган ярим финал беллашувида Бойқўзиев россиялик Владислав Ларинга қарши даянга чиқса, Шокин кубалик Робелис Деспайн билан ҳисоб-китоб қилади. Ҳозирча ҳисобимизда битта кумуш медал бор. Ҳамюртларимиз орасидан биринчи бўлиб баҳсларга киришган Никита Рафалович -74 кг вазн тоифасида финалга қадар етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланган эди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 09:55, 17.05.2015.
Ўқилди: 3855 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.