Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Шуҳрат Файзиев: «Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

“Бухоро”-“Қизилқум” учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” жамоасининг бош мураббийи ёрдамчиси Шухрат Файзиев иштирок этди.

— Учрашувда мағлуб бўлишимизни умуман кутмагандик. Тенг кечган учрашувда мағлуб бўлдик. Тезкор голдан сўнг футболчиларимиз гол ўтказиб юборишдан чўчишди ва кўпроқ ҳимояга эътибор қарата бошлашди. Натижада саросималик вужудга келди ва охир-оқибат бу учун жазоландик.

Жамоа ҳарчанд чиройли ўйин намойиш этмасин, лекин футболда натижа муҳим роль ўйнайди. Чиройли ўйнаб ютқазишдан кўра, чиройли ўйнамай ғалаба қозониш яхшироқ. Бизда буларнинг акси бўлиб турибди.

Футболчиларимизда жанговор руҳ етишмаяпти. Мана бугунги рақибларимиз менга жуда ёқди. Футболчилар худди жанг майдонига чиққандай, ҳақиқий жангчилардай ўйнашди ва характер эвазига ғалабани илиб кетишди.

— Жамоада умуман номинал ҳужумчи қолмади. Тожиев масаласи нима бўлди? Нега шу даражага олиб келинди?
— Тожиевга жавоб берилди. Селекция масаласида мен ҳеч нарса дея олмайман. Селекция билан шуғулланадиганлар бу саволингизга жавоб беришлари мумкин. Энди ҳужум чизиғида бор умидимиз Жамол Убайдуллаевга қаратилган. Ҳозир у ҳужум чизиғида ўйнаяпти.

Манба: www.pfcbuxoro.com
Киритилди: 12:19, 17.05.2015.
Ўқилди: 3001 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10010]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4568]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2854]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2764]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2595]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2087]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1963]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1594]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1425]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик