Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Анхель Ди Мария бу йили унча яхши ўйин кўрсата олмагани тан олди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария Англия премьер-лигасидаги илк мавсумида ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатолмаганини тан олди.

“Менинг Англиядаги биринчи йилимдан кўнглим тўлмади. Мен бу ерга “Реал”дан унвонлар ютишга ўтган эдим ва бу мавсум мен учун омадсиз кечди. Мен бундан жуда ҳам афсусдаман.

Англиялик мухлислар ҳақиқий Ди Марияни ҳали кўришмаган. Мен ҳозиргидан юқорироқ даражада ўйнай олишимни биламан. Бу йили мен унча яхши ўйин кўрсата олмадим.

Инглиз футболига мослашиш осон бўлмади. Менга хорижлик ўйинчи учун АПЛда биринчи йил қийин кечади, деб айтишарди ва бу ҳақиқатда шундай экан. Бироқ мен бу ерга бир йилга келганим йўқ ва бу буюк жамоа тарихининг бир қисмига айланишни истайман. Жамоам жуда фантастик даражадаги мухлислар ва стадионга эга жамоа.

Менинг орзуим ҳануз ўша-ўша – “Манчестер Юнайтед” билан Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасини ютишдир. Бизнинг жамоадан Испанияда “Реал” ва “Барселона” каби доимо чемпионлик учун курашиш талаб қилинади.

Кейинги мавсумда бизлар каттароқ натижаларга эришишни хоҳламоқдамиз. Ўйлашимча, биз ўз мақсадимизга эришамиз”, – деб айтиб ўтди Ди Мария.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:27, 17.05.2015.
Ўқилди: 3211 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.