Англия Премьер-лигасининг 37-тури доирасида "Манчестер Сити" сафарда "Суонси Сити" меҳмони бўлди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.
"Шаҳарликлар" биринчи бўлимда яхши ўйнашди ва кетма-кет 2та гол уришга муваффақ бўлишди. "Суонси" эса биринчи бўлим сўнгида ва 64-дақиқада тўплар киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ баҳс тугашига 15 дақиқа қолганида Яҳё Туре ўзининг иккинчи голини уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Бони якуний ҳисобни ўрнатди. Орада эса Жо Харт иккита ажойиб сэйвлар билан жамоаси жонига оро кирди.
Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" деярли иккинчи ўрин масаласини ҳал қилиб қўйди. Жамоа "Арсенал" билан бир хил очко тўплаган тақдирда ҳам тўплар фарқига кўра "канонирлар"дан устун бўлади.
АПЛ, 37-тур
Суонси – Манчестер Сити 2:4
Голлар: 0:1 – 21 Туре, 0:2 – 36 Милнер, 1:2 – 45 Сигурдссон, 2:2 – 64 Гомис, 2:3 – 74 Туре, 2:4 – 90 Бони.
Суонси – Фабианьски, Уильямс, Фернандес, Тэйлор, Ричардс, Корк, Шелви (Бриттон, 78), Сигурдссон (Эмнес, 83), Дайер (Барроу, 73), Монтеро, Гомис.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Мангаля, Демичелис, Коларов, Туре (Бони, 85), Лэмпард (Навас, 59), Сильва, Фернандиньо (Компани, 80), Милнер, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Милнер (50), Сабалета (61), Фернандиньо (77)