"Тоттенҳэм" яримҳимоячиси Носир Шадли "Манчестер Юнайтед" клубининг 22 ёшли Гарри Кейнга қизиқишига оддий ҳол деб ҳисобламоқда.
Кейн АПЛнинг бу мавсумида 33 учрашувда 20та тўп киритган.
"Кейннингкатта иқтидор эгаси, шунинг учун ҳайрон бўлмадим. У бу мавсум умумий 30та гол урди, премьер-лигада ҳам, ҳалқаро ўйинларда ҳам ўзини кўрсатди. Шунинг учун катта клубларнинг унга қизиқаётганлигининг ҳарйрон қоларли жойи йўқ. Мен унга маслаҳатбераолмайман, у улғайган йигит, ўзи қарор қилсин. Унинг "Тоттенҳэм" билан узоқ муддатли шартномаси бор, кўрамиз, нима бўлар экан", - дейди Шадли.