Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Дилшод Ҳамроев: Мундиал олдидан барчанинг кайфияти аъло

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 30 май куни Янги Зеландия яшил майдонларида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади. Ушбу нуфузли турнирда юртимиз шарафини Равшан Ҳайдаров устозлик қилаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоя қилади.

Сайтимиз орқали терма жамоамиз аъзоларининг мундиалолди фикрларини бериб бормоқдамиз. Бу гал мусобақаолди таассуротлари билан терма жамоамиз посбони Дилшод Ҳамроев ўртоқлашади.

“Олдинда бизни жуда нуфузли мусобақа кутиб турибди. Бундай йирик масштабдаги турнирда илк бора иштирок этаман ва бу мен учун катта мактаб бўлади. Бунга ишончим комил.

Янги Зеландияда бўладиган мундиалга яхши тайёргарлик олиб бордик. Биз бир неча марта яхши савиядаги рақибларга қарши ўйнадик. Ташкил этилган барча йиғинлар аъло даражада ўтди. Яратиб берилган шарт-шароитлар учун федерциямизга миннатдорчилик билдирамиз.

Кичик мундиалда терма жамоанинг асосий посбони ким бўлади, деган савол мени қаийнаётгани йўқ. Мураббийлар штаби кимни маъқул топса, ўша дарвозани қўриқлайди. Биздан имкон берилса, ўзимизни ҳар томондан кўрсатиб, яхши натижаларга эришиш талаб этилади.

O'zbekiston yoshlar terma jamoasi.JPG

Юртимиздаги кўпсонли футбол мухлислари биздан муваффақиятли иштирок кутишмоқда. Буни яхши англаб турибмиз. Биз ҳам Жаҳон чемпионатида яхши иштирок этган ҳолда юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз. Ҳозирда барчамизнинг кайфиятимиз аъло даражада. Насиб қилса, Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам шундай ҳолда уйга қайтамиз”, - дейди иқтидорли дарвозабон.

Dilshod_Hamroyev.jpg

Гувоҳи бўлганингиздек, мусобақа олдидан терма жамоамиз йигитларининг шаштлари баланд. Биз ҳам уларга ишонч билдирган ҳолда, вакилларимизнинг Жаҳон чемпионати совриндорлари қаторидан ўрин олишларини кутиб қоламиз.

Зоҳирбек Акрамхонов ёзиб олди

Манба: Sports.uz
Киритилди: 17:54, 18.05.2015.
Ўқилди: 4271 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5107]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5011]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4067]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2914]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2651]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2418]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2386]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2056]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1786]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1780]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик