Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Биз ёшларга ишонамиз

Баҳо:
+1 | -

30-май куни Янги Зеландияда ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатига старт берилади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Германия, Гондурас ҳамда Фиджи терма жамоалари билан бирга мусобақанинг «F» гуруҳидан ўрин олганидан хабарингиз бор, албатта. Равшан Ҳайдаров жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки ўйинини Крайстчерч шаҳрида ўтказади. Сўнгги тур ўйини эса Фангареи шаҳрида бўлиб ўтади.

 

1 июнь (душанба). 1-тур. Крайстчерч. (Тошкент вақти билан 09:00)

Ўзбекистон - Гондурас

Германия - Фиджи

 

4 июнь (пайшанба). 2-тур. Крайстчерч. (Тошкент вақти билан соат 09:00)

Германия - Ўзбекистон

Фиджи - Гондурас

 

7 июнь (якшанба). 3-тур. Фангареи (Тошкент вақти билан 07:00)

Ўзбекистон - Фиджи.

Гондурас - Германия

 

Миллий терма жамоамиз ОК-2015да биз мухлислар кутган ижобий натижага эришмаганидан сўнг энди бор умидимиз Янги Зеландияда ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар термасига қаратилган десак муболаға бўлмайди. Чунки ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлик куриш мақсадида ўтказган ўртоқлик учрашувларида шунга амин бўлдим-ки, уларнинг кўрсатаётган натижаси ҳозирча биз мухлисларни хурсанд қилиб, кўнгилларимизга умид учқунини қайтармоқда.

 

Кичик мундиалда ҳам шундай ўйнашда давом этинглар укаларим, токи охирги кучингизгача майдоннинг ҳар бир қаричи учун Ватан манфаати йўлида курашинглар. Сизлар кўрсатадиган натижалар туфайли биз мухлисларнинг ҳам кайфияти аъло даражада кўтарилсин, бироз бўлсада кўнгилларимиз таскин топсин. Сизлар нафақат Осиёда, балки Жаҳонда ҳам ўз ўрнингизга эга ажойиб жамоасизлар. Барчангиз футболдаги «энг яхши ҳимоя – ҳужум» иборасига амал қилган ҳолда тўп сўринглар. Дарҳақиқат, ҳужум қилмасанг гол қайда! Гол урмасанг ютуқ ўз-ўзидан келиб чиқмайди, албатта.

 

Тўғри, бу ёш тоифадаги футболчилардан ўта ҳужумкор ўйин талаб қилиш ноўриндир, балким. Лекин, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, рақибга босим ўтказиш талаб этилади. Шундагина бирон-бир ижобий натижага эришсак бўлади деб уйлайман. Минимал ҳисобда бўлсаям ғалаба қозонсак дейман, гуруҳ ўйинларида муҳими уч очко олишимиз ва кейинги босқичга чиқиш даркордир. Ҳар бир тур ўтган сайин ўйинчиларимизга босим ошиб бораверади ва ўз ўзидан биринчи галда дарвозамиздан гол ўтказиб юбормаслик талаб этилади.

 

Хуллас, азиз укажонлар сиз кўрсатадиган натижалар туфайли биз мухлисларнинг ҳам кайфияти аъло даражада бўлишини истаймиз. Биз ўзбекистонлик мухлислар сизларни чин юракдан қўллаб-қувватлаш бориш бурчимиз деб биламиз.

 

Биз ёшларга ишонамиз.

Абдумажид Қодиров

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:34, 19.05.2015.
Ўқилди: 4845 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5107]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5011]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4067]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2914]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2651]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2418]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2386]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2056]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1786]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1780]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик