Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Дмитрий Шокин: «Сўнгги сонияларда қўлга киритган очком бекор қилинганда юрагим тўхтаб қолай деди»

Баҳо:
+1 | -

Таэквондо WTF бўйича 87 кг.дан оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик Дмитрий Шокин Stadion.uz сайти мухбирига интервью берди.

— Ҳали ҳам чемпион бўлганимга ишонмаяпман. Албатта, ғалабадан бошим кўкка етди. Ўзбекистонда иккита кумуш бор эди (Никита Рафалович ва Жасур Бойқўзиев). Менинг жангимдан бироз олдин даянгга чиққан ватандошим Жасур Бойқўзиев финалда мағлубиятга учраб, олтин медалдан куриқ қолди. Жасурнинг мағлубиятидан бироз хафа бўлдим,  аммо мураббийимиз Александр Ким руҳиятимни туширмаслик, ҳали менда “олтин” олишга имконият борлиги ҳақида қайта-қайта такрорлади.

—  Жасур сизни олтин медаль олишингизга ишонаётганини айтди. Ўзингизда ишонч бор эдими?
—  Йўқ! Сўнги дақиқаларгача ютишимга ишонмагандим. Рақиб ҳам бор кучи билан ҳаракат қилди. Ўзингиз кўрдингиз, ғолиб номи қўшимча дақиқаларда аниқланди. Бу эса жанг нақадар қизиқ ва оғир ўтганидан далолат беради. Мураббийлар ва шифокорлар финалга қадар етиб келишимга жуда катта ҳис қўшишди. Олтин медалда уларнинг ҳиссаси жуда катта.

—  Учинчи раунднинг сўнги сонияларида сиз томондан ишланган очко дастлаб ҳисобланиб, кейинчалик бекор қилинди ва такрорий видеолавҳадан сўнг яна инобатга олинди. Ўша дақиқаларда ичингиздан қандай ҳиссиётлар кечди?
—  Ишонмайсиз, бир зум юрагим тўхтаб қолгандек бўлди. Худди ўзимни жарга қулаб кетаётгандек ҳис қилдим. Мураббий эса бу вазиятни диққат билан кузатиб турган экан. Тезда такрорий видеолавҳа қўйилишини илтимос қилди. Такрорий лавҳада эса барчаси менинг фойдамга ҳал бўлди. Олтин медални мураббийимизнинг жуда эътиборлиги туфайли ютдим.

—  Бу йилдан бошлаб, ҳатто мураббийлар ҳам медаллар билан тақдирланмоқда. Демак, олтин медални Александр Ким ютди десак ҳам бўлади-я?
—  Ҳа (кулади). Яна бир бор айтаман, ушбу медални мураббий хизматлари эвазига ютдим. Александр Ким жуда иқтидорли мураббий. У доим бизга худди ўз фарзандларидек далда беради. Керакли вазиятларда бизни руҳан қўллаб-қувватлайди. Ким икки йил олдин бош мураббий бўлиб келгандан сўнг, биз бир неча совринларни қўлга киритдик. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионатларида медаллар қўлга киритдик.

—  Бутун зал бугун сизни қўллаб-қуватлаганини сезиб турдингизми?
—  Ҳа, мухлислар мададини сезиб турдим. Барчаси учун уларга раҳмат айтаман.

—  Дима, бўш вақтларда нималар билан шуғулланасиз?
—  Деярли бўш вақтим бўлмайди. Гоҳида тоғга машғулотлар ўтказгани кетамиз, гоҳида залда куни бўйи шуғулланишимизга тўғри келади. Ҳар хил мусобақалар, йиғинлар билан бўлиб, ҳатто ўз уйимга ҳафталаб бормаслигимга ҳам тўғри келади ( кулади). Бўш вақтим имкон қадар бўлса, мусиқа эшитаман, расм чизишга қизиқаман. Китоб ўқийман имкон қадар. Айни дамда ёзувчи Тоҳир Маликнинг “Шайтанат”ини ўқимоқдаман.

—  Галдаги вазифа қандай?
— Насиб бўлса, Риодаги олимпиадага бориб, Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтариш.

—  Ўсиб келаётган ёшларимизга қандай маслаҳатлар берасиз?
—  Кўпроқ спорт билан шуғуланишсин. Кўчада бекор юргандан фойда йўқ.

Наврўзбек Шодмонқулов суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:41, 19.05.2015.
Ўқилди: 6023 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.