Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлган Светлана Радзивил Хитой пойтахти Пекинда бўлиб ўтган IAAF World Challenge турнирида баландликка сакраш бўйича мусобақаларда 4-ўринни эгаллади. Бу ҳақда мусобақа расмий сайтида хабар қолдирилган.
Расмий сайтдаги мазкур тур бўйича натижалар бўлимида ёзилишича, Радзивил 1,88 метр баландликни украиналик Оксана Окунева билан бир хил кўрсаткичда ошиб ўтган.
Мусобақада биринчи ўрнини россиялик 2012 йилги Лондон олимпиадаси ўйинлари ғолиби Анна Чичерова йўлга киритган. Чичерова олтин медални қўлга киритиши учун 1,94 м баландликни забт этиши кифоя қилган. Иккинчи ўринни 1,91 м баландликни олдинроқ забт этгани учун хорватиялик Ана Шимичга, учинчи ўрин эса сент-льюислик Леверн Спенсерга насиб қилган.