«Милан» ҳамда Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси 2016 йилдан бошлаб Шарқий Америка футбол лигасидан қатнашадиган “Майами” футбол клуби эгасига айланди.
Мальдини клубни ҳусусийлаштиришда яна бир ҳамкори бизнесмен Риккардо Сильванинг ёрдамидан фойдаланди ва буни Сильва билан биргаликда амалга оширди. Манбанинг тарқатган хабарига кўра, янги тузилажак жамоа 2016 йилда Шарқий футбол лигаси (NASL)да қатнашишни бошлайди. Ушбу лига Америкада бир қатор юлдузлардан ташкил топган жамоаларни ўз ичига бириктирган MLS чемпионатидан кейин иккинчи ўринда туради.