Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Рустам Мирсодиқов: «Тезда гол киритиб олганимиз фойдамизга ишлади»

Баҳо:
+ | -

"Металлург" - "Андижон" учрашувидан кейин жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Даставвал мезбонлар мураббийи Рустам Мирсодиқов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
 
“Мен шогирдларимни ҳамиша майдонга ғалаба қозонишга руҳлантириб тушираман. Бугун улар берилган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Тўпни кўпроқ назорат этиш, тезкор ҳужум уюштириш, қанотлардан унумли фойдаланишда устунликка эга бўлдик. Тезкор гол эса ўйин тақдирини ҳал этди. Биринчи ва иккинчи таймлар бошида рақиб дарвозасини ишғол этиб олишимиз футболчиларимизнинг ўз кучларига бўлган ишончини оширди.

“Насаф” устидан сафарда эришган ғалабамиз албатта футболчилар кайфиятини кўтарди. Аммо унутманг, биз “Бунёдкор”, “Пахтакор” жамоаларига қарши ҳам тенгма-тенг ўйин олиб боргандик. Фақатгина ҳужумчиларимиз “очилишмаётганди”. Бугун мана Шаҳзод Нурматов ҳисобини очиб олди. Ўйлайманки, энди ҳужумчиларимизнинг ишлари юришиб кетади.

“Андижон”нинг “Навбаҳор”га қарши ўтказган учрашувини кузатгандик. Андижонда жуда ажойиб, курашчан жамоа шаклланган. Бироқ бугун тезкор голлар меҳмонларимизни довдиратиб қўйди. Бундай зарбаларга улар тайёр эмас экан.

Биз қаерда ва кимга қарши ўйнашимизга қараб тактика танлаймиз. Қаршида қарши ҳужумда ўйнадик. “Насаф”га қарши учрашувда ҳам тезда гол киритиб олганимиз бизнинг фойдамизга ишлади. Ўз майдонимизда эса ҳужумкор футбол намойиш этишга мажбурмиз. Мухлисларимиз биздан бошқача футбол кутишмайди”, — Рустам Мирсодиқов.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 10:49, 24.05.2015.
Ўқилди: 2657 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.