Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

ТОП-12. Ўзбекистон терма жамоаси тўпурарлари

Баҳо:
+ | -

Яқинда Ўзбекистон терма жамоаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бу сафар миллий терма жамоамиз сафида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-12 талигини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

10-12. Шуҳрат Мақсудов. 21 ўйин – 11 гол
Терма жамоамиз тарихида уч нафар футболчи 11 тадан гол киритишга муваффақ бўлган. Мақсудов бунинг учун 21 та учрашувда майдонга тушган. У дебют ўйинидаёқ Қирғизистон терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган. Шуҳрат термада икки марта Индонезия ва Таиландга қарши беллашувларда «дубл»га эришган. Ҳужумчининг голларидан 4 таси 1994 йилги Осиё ўйинларига тўғри келган эди.

10-12. Азамат Абдураимов. 22 ўйин – 11 гол
Абдураимов ҳам ўзининг дастлабки учрашувида гол киритишга муваффақ бўлган. Азамат терма жамоада дастлабки 11 та ўйинида шунча гол киритади. Кейинчалик ўтказган 10 та учрашувида эса рақиб дарвозаларига йўл топа олмаган. Истедодли ҳужумчи 1994 йилги Осиё ўйинларида 5 та голга муаллифлик қилган эди.

10-12. Владимир Шишелов. 28 ўйин – 11 гол
Шишелов терма жамоада 2000-йилда дебют қилди. Илк голини эса орадан 3 йил ўтиб киритади. Владимир Осиё кубоги-2004 саралаш баҳсларида уч марта «дубл» қайд этади. Осиё кубогида эса ҳужумчи бир марта тўп киритди. Шишелов терма жамоадаги охирги ўйинини 2012-йилда Қувайтга қарши ўйинда ўтказди.

9. Одил Аҳмедов. 68 ўйин – 12 гол
Аҳмедов 2005-йилдан буён миллий терма жамоамиз либосида 68 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та голни ёзидирб қўйган. Одилнинг энг машҳур голи Осиё кубоги-2011 мусобақасига тўғри келади. Ўша турнирда ярим ҳимоячи Қатарга қарши очилиш учрашувида 40 метрлардан чиройли тарзда тўпни дарвозага жойлаб қўйишга муваффақ бўлган эди. Айнан ўша гол Аҳмедовнинг кейинги фаолиятига ҳам таъсир қилган эди. Агар футболчи шу тарзда ўйнашда давом этса, терма жамоамиз тарихидаги энг яхши тўпурарлар бешлигига кириши мумкин.

8. Николай Ширшов. 63 ўйин – 13 гол
Ширшов миллий жамоамиз таркибида 1996-2005 йиллар мобайнида 13 та голга муаллифлик қилган. Николай 1998-йилги Осиё ўйинларида 2 марта рақиблар посбонларини ранжитади. Ярим ҳимоячи шунингдек 2 бора «дубл» соҳибига айланган.

7. Улуғбек Бақоев. 52 ўйин – 14 гол
Бақоев терма жамоа сафида 14 та гол урган. Унинг голлари 2 та тарихий ғалабани келтирган. Биринчиси Осиё кубоги-2011 чорак финалида унинг «дубли» термамизни ярим финалга олиб чиққан бўлса, иккинчиси Эрондаги ўйинда унинг ягона голи ҳамюртларимизга форслар устидан қўлга киритилган дастлабки ютуқни тақдим этди. Улуғбек шунингдек халқаро турнирда Қирғизстон термаси дарвозасига учта тўп киритишнинг ҳам уддасидан чиққан.

6. Жафар Ирисметов. 36 ўйин – 15 гол
Жафар дебют ўйинидаёқ Камбоджа термаси дарвозасини ишғол қилган. Ирисметов шундан сўнг нақ 13 та ўйинни «қуруқ» ўтказган. Ҳужумчи жаҳон чемпионати 2002 саралаш баҳсларида Хитой Тайпейи дарвозасига 4 та гол киритишга муваффақ бўлган. Умуман олган Ирисметовнинг барча голлари Осиёнинг кучсиз ёки ўртамиёна жамоалари дарвозасига киритилган.

5. Игор Шквирин. 31 ўйин – 20 гол
1994 йилги Осиё ўйинларининг яна бир қаҳрамони бу Шквириндир. Игор ўша мусобақада 8 та голга муаллифлик қилиб, терма жамоамизнинг муваффақиятига улкан ҳисса қўшган эди. Шквирин охирги ўйини Осиё кубоги-2000 да Япониядан учралган қақшатқич мағлубиятли ўйинга тўғри келади.

4. Сервер Жепаров. 107 ўйин – 23 гол
Осиёнинг икки карра энг яхши футнолчиси бўлган Жепаров терма жамоамиз либосида 23 та голга муаллифлик қилган. Унинг илк голи БАА дарвозасига киритилган. Сервер 107 та ўйиннинг 22 тасида гол урган. Ярим ҳимоячи бир марта «дубл» қайд этган.

3. Александр Гейнрих. 84 ўйин – 28 гол
Гейнрих терма жамоамиз тарихидаги 3-рақамли тўпурардир. У Осиё кубокларида гол уриш борасида терма жамоамиз етакчисидир. Саша ОК-2004 да 2 та, ОК-2007 да 1 та, ОК-2011 да 3 та тўп киритишни уддасидан чиққан. Гейнрих Европа термаларига гол уришни яхши кўради. Унинг тепган зарбалари Беларус, Латвия, Қозоғистон, Украина, Арманистон ва Эстония каби термалар дарвозасидан жой олган. Афсуски ҳужумчи терма либосида майдонга тушган охирги 11 та ўйинида гол кирита олмаган.

2. Миржалол Қосимов. 67 ўйин – 31 гол
Қосимов 1992-2005 йилларда Ўзбекистон термаси либосида 31 та гол киритган. Миржалол Мўғулистон ва Хитой Тайпейи терма жамоаларига қарши ўйинларда «хет-трик»ка эришган. Шунингдек у 3 марта «дубл» киритишни уддасидан чиқади. Қосимов 2005-йилда Бахрайндаги омадсиз ўйиндан кейин, терма жамоа билан хайрлашади.

1. Максим Шацких. 61 ўйин – 34 гол
Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги мутлоқ тўпурар Шацкихдир. СуперМакс дебют ўйинидаёқ Озарбайжон терма жамоаси дарвозасини 3 марта ишғол қилади. У дастлабки 4 та ўйинида 8 та гол уради. Шацких 2007-йилда жаҳон чемпионати саралаш ўйинида Хитой Тайпейи дарвозасини нақ 5 марта аниқ «нишон»га олган. Максим ўтган йили Уммонга қарши ўртоқлик ўйинида терма жамоа либосидаги охирги ўйинини ўтказди.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 17:08, 24.05.2015.
Ўқилди: 7344 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.