Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Карло Анчелотти: «Мен - «Юве» мураббийиман»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг 55 ёшли бош мураббийи 1999-2001 йилларда Туриннинг «Ювентус»ига устозлик қилганди. Ўзининг «Кубокни афзал кўраман» номли автобиографиясида мутахассис Туриндаги фаолиятини хушламай ёдга олди. Тақдир тақозоси билан, у собиқ жамоасига қарши ЕЧЛнинг финал йўлланмаси учун курашда енгилди.

 

 

Миллиард (ўрнига миллионлар)

- «Ювентус»ни қабул қилишимга клуб бош директори Лучано Моджи билан бўлган телефон суҳбати сабаб бўлганди.

Ўшанда мен «Фенербахче» вакиллари билан музокара олиб бориш учун Туркия сафарига тайёргарлик кўраётгандим. - «Аммо бунинг иложи йўқ, мен Истанбулга учиб кетяпман».

- «Иш биланми?»

- «Албатта, у ерда мени кутишяпти».

- «Мен билан учрашмай туриб, бирор қарорга кела кўрма. Қайтишинг билан хабар бер».

Мен унга қўнғироқ қилгач, Туринда учрашишга келишдик. Эртасига мени меҳмонхона ёнида кутиб олишди. Табиийки, бу яширин учрашув бўлиб, мен ўтирган машина ижрочи директор Антонио Жираудонинг уйи томон йўл олди. Хуллас, мен бир томондан, Жираудо, Моджи ва вице-президент Роберто Беттегалар қарама-қарши томондан жой олдик. Вақтни чўзиб ўтирмасдан, улар шундай дейишди:

- Биз «Ювентус»ни бошқаришинг­ни истаймиз.

- Қачон?

- «Парма» билан яна бир йил ишлашингдан хабардормиз. Шу сабабли, келаси мавсумдан бошлаб.

- Кечирасиз, Липпи-чи? У - энг яхши мураббий!

- У бу ерда ишлаб зерикди. Бу охирги мавсум эканлигини маълум қилди. Биз сени ўйладик.

Мен эса бу таниқли функционерларни ақлдан озишган, деб ўйладим ва бундай кишиларнинг таклифини рад этиш мумкин эмас, деган қарорга келдим. Натижада, ўта қисқа вақт ичида шартнома юзага келди. У «Ювентус»нинг фирма қоғозига кўк сиёҳ билан ёзилган бўлиб, имзолардан ташқари 23 банд­дан иборат эди. Уларнинг айримлари қуйидагича:

- Синьор Карло Анчелотти мураббий сифатида ишга қабул қилинди. У 1999|2000 йиллар мавсумидан бошлаб асосий таркибининг техник бошқаруви ва футболчиларни ўрганиш масъулиятини 2001 йилнинг 30 июнига қадар ўз зиммасига олади.

- Бажарилган хизматлари учун синьор Карло Анчелоттига «Ювентус» клуби 1999|2000 йиллар мавсуми учун 1800000 (1 млрд. саккиз юз млн.) лира, 2000|2001 йиллар мавсуми учун ҳам шунча миқдорда соф иш ҳақи тўлайди.

- Синьор Карло Анчелотти «Ювентус» клубига шартномани 1 томонлама 2001|2002 йиллар мавсуми учун  2000000 (икки млрд. лира) иш ҳақи белгилаш ҳуқуқини беради.

- Шартномадаги рақамлар хато - млрд.лар ўрнига млн.ларда ёзилганди. Зикр этилган ҳар қайси рақамда 3тадан «0» етишмасди. Бироқ менинг бахтимга, банкдаги олди-бердилар учун сўз билан ёзиб кўрсатилган миқдор ҳақиқий ҳисобланар экан. Ҳужжатнинг чап томонида 3та, ўнг томонида битта имзо пайдо бўлди. Мен билан Беттега қора сиёҳ билан, Моджи ва Жираудо кўк сиёҳ билан имзо чекдик. Шу тариқа мен Липпининг ворисига айландим.

Фелегардаги ўйинга қайтгач, барча яқинларим ва дўстларимни чақирдим. Кўнглим фахр билан ғурурга тўлган эди. Қаддим ғоз тутганча эълон қилдим: «Мен - «Ювентус» мураббийиман!» Улар бир овоздан жавоб қайтаришди: «Сен эсингни еб қўйибсан!» Шундан кейин келишувни ёнимда олиб юрадиган бўлдим. Қаранг-а, «Ювентус» билан келишувга эришдим! Аммо ҳеч ким бунга ишонмасди. Амалда мен ҳужжатда кўрсатилганидан бир мунча барвақтроқ Туринга йўл олдим. Липпининг ишлари юришмай қолгани бунга сабаб бўлганди. Бироқ бу тамоман бошқа воқеа...

 

«Юве» фанатлари мени душман санашади»

Туриндаги битта ёрқин воқеани тез-тез эслаб тураман. «Ювентус» офиси ёнидан жой олган ҳашаматли ёдгорликда аэрозол бўёғи билан қу­йидаги иборалар битилганди: «Тўн­ғиз устоз бўла олмайди!»

Ҳа, ҳавас қилса арзийдиган бошланиш! Билмадим, бу менинг деҳ­қон оиласида ўсиб-улғайганим ва доимо тўнғиз гўштини истеъмол қилганимга қаратилган киноя эдими ёки шу пайтгача доимо «Юве»га қарши бўлганим натижасими? Менимча, мен улғайган қишлоқда бу жониворни ҳиндистонликлар сигирни улуғлашганилек авайлашади. Уни истеъмол қилганлар холестерин муаммосига дуч келганликларини эшитган эмасман. Хуллас, жамоа офисида мен Лучано Моджи томонидан таклиф этилган «ультрес» вакиллари қарши олишди. «Сиз Анчелотти билан муросага келиб олишингиз лозим» - деди Моджи уларга. Бироқ бундай кишиларга президент­нинг гаплари ҳам таъсир қилмади.

Тўғри, 80-йилларда «Рома» сафида тўп сурган пайтимда «Юве» азалий рақибим эди, «Милан»га ўтган пайтимда ҳам зиддият кескинлашди. «Парма»га устозлик қилган пайтимда яна шу «Юве» скудетто йўлида тўғаноқ бўлганди. Майли, мени ёмон кўришлари мумкин. Лекин тўнғизда нима гуноҳ? Очиғи, «Олд Траффорд»да «Милан» билан ЕЧЛ кубогини айнан «Ювентус»дан тортиб олишимизда, туринлик чинакам мухлисларни кўз олдимга келтирдим. Андрей Шевченконинг пенальтиси қувонтирган бўлса-да, кўнглимга ғашлик чўкди. Мен 1 жуфт салямини харид қилдим-да, тегишли манзилга жўнатдим: «Сизларга салями - менга кубок!»

 

Анчелоттининг «Ювентус»дан аввалги фаолияти:

1995-1996: «Реджана».

1996-1999: «Парма»

Анчелоттининг «Ювентус»даги фаолияти

1999-2001: 114 учрашув, 63 ғалаба, 18 дуранг, 33 мағлубият.

Соврин: 1та. Шунингдек, жамао 2 марта чемпионатни иккинчи ўринда якунлаган.

Анчелоттининг «Ювентус»дан кейинги фаолияти

2001-2009: «Милан» 8та соврин (жумладан, 2та ЕЧЛ кубоклари).

2009-2011: «Челси» 3та соврин.

2011-2013: «ПСЖ» 1та соврин.

2013-?... «Реал» 4та соврин (жумладан, 1 ЕЧЛ кубоги)...

 

Акмал Эшонхонов тайёрлади.

Манба: "Интерспорт" газетасидан

Киритилди: 19:45, 24.05.2015.
Ўқилди: 14246 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.