Украина чемпионатининг 25-тури доирасида ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп тепаётган “Ворскла” клуби ўз майдонида Одессанинг “Черноморец” жамоасини қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Бу полтавалик футболчиларнинг кетма-кет қозонган олтинчи ғалабаси бўлди.
Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси ҳар доимгидек бошланғич таркибда майдонга тушиб, 66-дақиқада ўз ўрнини жамоадоши Пердутага бўшатиб берди. Энг муҳими, “Ворскла” келаси мавсумда Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
ВОРСКЛА – ЧЕРНОМОРЕЦ 2:0
Голлар: Громов, 19, Ковпак, 43
“Ворскла”: Непогодов — Сапай, Даллку, Евгений Ткачук, Симинин — Скляр, Андрей Ткачук (Маркоски, 81) — САНЖАР ТУРСУНОВ (Пердута, 66), Ковпак, Громов — Шиндер (Мишенко, 46)
“Черноморец”: Паст — Петько, Мартыненко, Крнета (Гадрани, 40), Кутас, Слинкин (Яворский, 46) — Данченко, Смирнов, Гречишкин (Мурашов, 79), Васин — Диденко
Огоҳлантиришлар: Даллку — Крнета