Йозеф Блаттер ФИФА президенти лавозимини тарк этишдан бош тортди. Аввалроқ УЕФА президенти Мишель Платини Блаттернинг ўз лавозимини топшириши кераклигини айтиб ўтганди.
ФИФА президентлиги учун сайловлар 29 май куни Цюрихда ўтказилади. УЕФА вакиллари сайловда иорданиялик Али бин ал-Ҳуссайга овоз беришларини таъкидлашганди.