Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Мишель Платини: “Мен Блаттердан истеъфога чиқишини сўрадим, у энди кеч бўлганини айтди”

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Мишель Платини ФИФА президенти Йозеф Блаттер билан учрашгани ҳақида маълум қилди.

“Мен ФИФАни яхши кўраман, унинг тарихига қойил қоламан. Бироқ мен тўйдим. Бўлаётган воқеалар барча чегаралардан ўтиб кетди.

Мен Блаттерга дангал: “Зепп, биз бирга ишладик ва ютдик, бироқ бугун истеъфога чиқишингни сўрайман”, деб айтдим.

У менга: “Мишель, биз бир-биримизни кўпдан биламиз, бироқ энди жуда кеч бўлди, мен кета олмайман – конгрессга бир кун қолди”, деб айтди.

Мен Зеппдан лавозимидан кетишини сўрадим, чунки у ФИФАнинг нуфузига катта зиён етказмоқда. Дўстингга кетиши ҳақида айтиш осон эмас, бироқ буни вазият тақозо қилмоқда. Мен буни қайғу билан айтаман. Ҳаддан кўп жанжаллар бўлмоқда.

Мен Зеппга бизни кўп танқид қилишаётганини айтдим. У “Сени менчалик танқид қилишмаяпти, ҳар ҳолда”, деб айтди”, демоқда Платини.

Платини УЕФАнинг аксарият аъзолари ФИФА президенти сайловида Блаттерга овоз бермасликларини айтмоқда.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 00:31, 29.05.2015.
Ўқилди: 4031 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2283]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1872]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1745]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1673]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1654]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1619]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1389]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1251]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1246]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик