Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўсмирларимиз Япониядаги халқаро турнирда иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги 2000 ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси август ойида Японияга боради.

Ўсмирларимиз кун чиқар юртда ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади. Ушбу таклиф Япония Футбол Федерацияси тарафидан чиққан. 

Мусобақада иштирок этадиган терма жамоалар номи ҳозирча маълум эмас. Аммо шуниси аниқки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақадаги энг ёш жамоа бўлади.

Хабарингиз бор, ўсмирларимиз 23 март - 1 апрел кунлари Японияда ташкиллаштирилган кичик футбол фестивалида иштирок этиб қайтишганди. Япония Футбол Федерациясининг терма жамоамизга яна бир бор таклиф билан чиқишига футболчиларимизнинг ўша мусобақадаги муносиб иштироки сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.

Маълумот учун, Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-15 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган  U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралашида иштирок этади. 

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 20:19, 29.05.2015.
Ўқилди: 3764 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.