"Милан" президенти Сильвио Берлускони янги мавсумда жамоани Карло Анчелотти бошқариши эҳтимоли юқори эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, миланликлар ушбу мутахассис билан икки марта чемпионлар лигаси ғолиби бўлганлар.
"Милан"нинг навбатдаги мураббийи катта эҳтимоллар билан Карло Анчелотти бўлиши мумкин. Гап шундаки, буни фақатгина мен ва Галлиани истаётганимиз йўқ. Мен дуч келган барча мухлисларимиз Анчелоттини қайтаришимизни илтимос қилмоқда", - дейди Берлускони.