ФИФА "Барселона"га қўлланган санкцияларни бекор қилмайди, дея хабар беради El Mundo Deportivo.
Бу ҳақда ФИФА бош котиби Жером Вальке маълум қилди. Унинг айтишича, гап ФИФАнинг каталноия клуибига бўлган муносабатида эмас, балки бу санкцияларни бекор қилиш учун қонуний сабаб йўқлигида.
Испания ФФ ва "Барселона" санкцияларни бекор қилдириш учун фаол ҳаракат қилган эдилар.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА тақиқга кўра, 2016 йилгача "Барселона"нинг янги футболчилари жамоа сафида майдонга туша олмайдилар.