Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Рўзиқул Бердиев: “Қаршида рақибларимиз ортиқча босимсиз ҳаракатланишади”

Баҳо:
+ | -

“Насаф” - ""Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида одатга кўра “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
 
- Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун муҳим уч очкони қўлга киритдик. "Сўғдиёна" қарши ҳужумда ҳаракат қилди. Ўйин бизнинг устунлигимиз остида ўтди.
 
- Ўтган йил билан солиштирганда "Сўғдиёна" жамоасининг ўйини кучайганми?
 
- Бизларга келадиган барча жамоаларни ўйини тезда кучайиб қолгандек. "Металлург" ҳам биз билан ўйинда енгил ҳаракат қилди. Ундан олдин “Қизилқум” ҳам бизга қарши яхши ўйин намойиш этганди. Умуман Қаршига келганда жамоалар юқори босимсиз ўйнайди. Балки шу боис уларнинг ўйини яхши чиқса керак.
 
- Мақсуд Каримов ярим ҳимоя чизиғида яхши ҳаракат қилмоқда. Сизга унинг ҳаракатлари маъқул келмоқдами?
 
- Мақсуд Каримов учун бу жой янгилик эмас. ОЧЛда ҳам Мақсуд Каримовни ярим ҳимоя чизиғида ўйнатгандик. Унинг хизматлари бизга кўп фойда келтирмоқда. “Нефтчи”  билан ўйинда у бугуниданда яхшироқ ҳаракат қилганди. Қолаверса, у стандарт вазиятларда ўзини кўрсата оладиган футболчи. “Навбаҳор”да ҳам стантдарт вазиятдан сўнг гол урганди. Бугун ҳам у бу ишни уддалади. Умуман Қаршида бўладиган ўйинларда рақибларимиз бизга қарши ёпиқ футбол намойиш этишмоқда. Шу боис стандарт вазиятлардан имкони борича самаралироқ фойдаланашимиз керак. Мақсуднинг бу борада бизга катта фойдаси тегмоқда.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 07:43, 01.06.2015.
Ўқилди: 3432 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.