Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Булар “Машъал” академияси тарбияланувчиларидир

Баҳо:
+ | -
Ғурур ва фахр ! Бу инсон учун энг олий туйғулардан биридир. Ҳар бир ота она ўз фарзандини дунёга келганида унинг камолини кўришни, берган таълимини оқлашини ва у билан фахрланишни истайди.

 

Бугунги кунда “Машъал” ПФК ҳам бир олам ғурур ва фахрга тўлган. Ўз вақтида клубимизда футбол сир-асрорларини ўрганган ёш футболчилар бугун Ўзбекистон номидан майдонга тушмоқда. Улар қайси клубда бўлмасин ва қаерда ўйнамасин , улар ҳамиша клубнинг фахри ва ғурури бўлиб келади.

Икки кун олдин Миржалол Қосимов Ўзбекистон Миллий терма жамоасини таркиби эълон қилди. Ушбу таркибга назар солсак фақатгина Зоҳир Қўзибоев “Машъал” клубидан жалб этилган. Зоҳир гарчи футболдаги дастлабки таълимини клуб академияси олмаган бўлса ҳам , айнан жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Александр Хомяковнинг меҳнати натижасида шу даражага етиб бормоқда. Хомяков Қўзибоевни биринчи лигадан ўз клубига қўшиб олди ва Олий лигада мураббий услубига хос футболчи сифатида майдонга қўйди. Зоҳир мураббийнинг ишончини оқлади ва дебют мавсумидаёқ тўпурарлар қаторига киришни уддалади. Хомяков эса ўз навбатида Ўзбекистон Миллий терма жамоасига муносиб футболчини етиштириб берди.

Таркибда нафақат Қўзибоев билан, балки бир неча йиллар футбол сирларини айнан “Машъал” академиясида ўрганиб, футболга дастлабки қадамини мактабимизда босган ва бугун Ўзбекистон номидан майдонга тушишга шайланаётган Фозил Мусаев, Лутфулла Тўраев, Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиевлар ҳамиша клубнинг фахри ва ғуруридир. Терма жамоага муносиб номларни чиқириб берган “Машъал” , бугун Германияга қарши майдонга тушиши мумкин бўлган Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровларни ўз академиясидан чиқиб берди. Юқоридаги номлари қайд этилган ҳар бир футболчи қайси клуб шарафини ҳимоя қилишидан қаътий назар бизга ўзгача ифтихор бағишлайди.

Меҳнатини самарасини кўрган ота-онадек, бугун вояга етган ва футболда ўз ўрнини топган футболчилар клуб учун ҳамиша ўз фарзандидек бўлиб қолади.

Ҳумоюн Давуров

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 18:28, 04.06.2015.
Ўқилди: 4558 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.