Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Артур Геворкян: «Терма жамоа сафида тўп суриш мен учун катта бахт»

Баҳо:
+ | -

Аллақачон “Насаф”нинг юрагига айланиб улгурган Артур Геворкян 1984 йил 22 ноябрида қўшни Туркманистоннинг Ашҳобод шаҳрида туғилган. Оилада иккинчи фарзанд бўлмиш Артур футболчилик фаолиятини юртидаги “Шагадам” (2002-2004) клубида, 2005 йилда Қозоғистоннинг “Есил Богатир” жамоаси сафида бир мавсум тўп сурганидан сўнг Ўзбекистонга келади ва Ғузорнинг “Шўртан” клуби либосида майдонга чиқа бошлайди. “Шўртан” сафидаги мазмунли ўйини уни пойтахтга олиб келади.

2009 йилдан Тошкентнинг “Пахтакор” клубида тўп суришни бошлайди, аммо “Пахтакор”да ҳам бир мавсум тўп суради холос. Артур 2011 йилдан бошлаб ўз футболчилик фаолиятини яна Қашқадарёда давом эттиради, аммо бу гал Қаршининг “Насаф” жамоасига ўтди ва бу жамоада чинакамига “Аждар”га айланди. Унинг футболчи сифатидаги энг ёрқин ўйинлари ва улкан ютуқлари айнан Қарши шаҳри билан боғланади. Артур “Насаф” сафида 2011 йилда ОФК кубоги соҳиби, шу йилдинг ўзида Ўзбекистон вице-чемпиони, 2013 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши легионер футболчиси, 2014 йилда эса мамлакат чемпионати тўпурари учун бериладиган совринлар соҳиби. Жорий йилда у Ўзбекистоннинг шонли ҳужумчиси бўлган Геннадий Красницкий номли тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

Биз қаршилик мухлисларнинг бугунги кундаги севимли футболчиларидан бири бўлган мақоламиз қаҳрамони билан кичик суҳбат уюштиришга қарор қилдик:

— Артур, авваламбор сизни Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлганингиз билан табриклаймиз.
— Рахмат, мен учун бу катта бахт.

— Сизга биринчи саволимиз, барча мухлисларнинг меҳрини қозонган Артур Геворкян футболга қандай кириб келган?
— Фаолиятимни Ашҳободдаги “Ниса” футбол мактабида бошлаганман. Аввалига клубнинг ўринбосарлар таркибида ўйнаганман, кейинчалик асосий таркибга қўшилдим. “Ниса”дан Туркманистоннинг бошқа бир клуби — “Шагадам”да фаолиятимни давом эттирдим. У ерда икки йил тўп сурдим. Кейинчалик Қозоғистонда бир мавсум ўйнагач Ўзбекистонда фаолиятимни давом эттирдим.

— Айни пайтда сизнинг Туркманистон миллий терма жамоасига жалб қилинганингиз ҳақида хабарлар тарқалди.
— Албатта барчаси ҳақиқат, мени миллий термага чақиришганларидан бахтиёрман. Эртага “Бунёдкор”га қарши ўйин якунлангач, Тошкентдан Ашҳободга учаман ва терма жамоа йиғинларига қўшиламан.

— Биз биламизки, бу чақирув сиз учун биринчиси эмас…
— Тўғри бу биринчиси эмас, авваллари ҳам терма жамоа либосида тўп сурганман. Мана бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна терма жамоада эканлигимдан ниҳоятда мамнунман. Олдимизда турган ҳар икки ўйинда майдонга тушиб мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламан.

— Артур, навбатдаги саволимиз сизнинг шахсий ҳаётингиз ҳақида. Турмуш ўртоғингизнинг сизнинг касбингизга муносабати қандай?
— Албатта ижобий муносабатда! У менинг чинакам қувват манбаим, ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда мени қўллаб-қувватлайди ва руҳлантириб туради.

— Сиз фаолиятингизни Туркманистон, Қозоғистон ва анча вақтдан буён бизнинг мамлакатимизда ўтказмоқдасиз. Айтингчи, ўзбек футболининг туркман ёки қозоқ футболига нисбатан савияси қай даражада?
— Мен Ўзбекистонда энди фаолиятимни бошлаган вақтимда бу мамлакатлар футболи деярли тенг эди, аммо қисқа вақт ичида ўзбек ва қозоқ футболи анча ўсишга эришди. Аммо шуни таъкидлаш жоизки ўзбек футболи ҳозир савия жиҳатдан Қозоғистондан ҳам ўтиб кетди.

Туркманистонга келсак, у ерда ҳам футбол ривожланаяпти дея оламан, аммо ҳали Туркманистон миллий терма жамоасида етарлича муаммолар бор. Умид қиламанки, туркман футболи ҳам хали ўз сўзини айтади.

— Бунга сиз ҳам ҳиссангизни қўшасизми?
— Албатта, бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёрман. Ватанимда футболни ривожлантириш учун ҳеч нарсамни аямайман.

— Айни кунларда Янги Зелландияда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, чемпионат ўйинларини кузатиб бораяпсизми? Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларига қандай баҳо берасиз?
— Жаҳон чемпионатини тўлиқ кўрмаяпман, фақат ўйинлардаги хавфли вазиятлар тушурилган видеоларини кўриб бораяпман. Ўзбекистонлик ёшларнинг биринчи ўйинларини кўрдим холос. Футболчилар яхши ўйин кўрсатишди, ўша Гондурасга қарши илк ўйинда учта гол уриш бу яхши натижа аммо тўртта гол ўтказиб юборганликлари ҳимояда ҳали муаммолар кўплигини кўрсатиб берди. Эшитишимча, иккинчи учрашувда терма жамоангиз Германиядан 3: 0 ҳисобида мағлуб бўлган. Энди бу ўйинда Германия фаворитлиги маълум эди. Лекин Ўзбекистонлик футболчиларда ҳали имконият бор. Равшан ака ҳам анча тажрибали мутахассис. Ишонаманки, сўнги турда улар ўз мақсадларига эриша олишади…

— Мана “Насаф” билан ОЧЛда иштирок этдингиз, ушбу мусобақадан нималар кутган эдингиз?
— Албатта бу мусобақада узоқроққа боришни хоҳлаган эдик, аммо якун биз учун аянчли тугади, ўз қўлимиздаги йўлланмани арабларга бериб қўйдик. Тан олиш керак, бу сафар араблардаги тажриба ўз сўзини айтди. Ҳужум чизиғида Илҳом ёлғизлик қилди. Ҳужумлар кўп бўлди, аммо якун… Хуллас, асосий вазифа бажарилмай қолди.

— Артур, сиз анча вақтдан буён Қашқадарёда яшамоқдасиз, бу ердаги мухлисларнинг сизга ва сизнинг мухлисларга муносабатингиз қандай?
— Анча йиллардан бери Қашқадарёда яшаяпман, бу ернинг одамлари жуда ажойиб, мухлислар ҳам бошқача. Улар мени кўча-куйда кўриб қолишса узоқдан бўлса ҳам салом ишорасини кўрсатиб ўтишади. Қашқадарёлик мухлисларда футбол маданияти юқори даражада…

— Сиз ўзингизни қашқадарёликман деб ҳисоблайсизми?
— Мен асли ашҳободликман, лекин бу ер менинг иккинчи уйим, Қашқадарёни яхши кўраман…

— Артур қимматли вақтингизни аямасдан биз билан суҳбатлашганингиз учун ташаккур, олдиндаги муҳим ўйинларда сизга ва “Насаф”га омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
— Сизга ҳам раҳмат, ишларингизга ривожлар тилайман.

Суҳбатни Хуршида Умарова олиб борди.

Манба: voha.uz
Киритилди: 19:34, 06.06.2015.
Ўқилди: 6186 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.