Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ЖЧ U20. Ўзбекистон нимчорак финалга чиқди!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ниҳоят ғалаба қозонди ҳамда 3 очко билан гуруҳда 2-ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига чиқди!

Жамоамиз кейинги босқичга чиқиши учун Фижини мағлубиятга учратиши (камида 2та тўп фарқи билан) ҳамда Германия Гондурасга очко бермаслиги керак эди. Барчаси биз кутгандек бўлиб чиқди. Немислар Гондурасни 5:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ўзбекистон фижиликлар дарвозасига дастлабки голни киритиши учун 1 соатдан ошиқроқ вақт керак бўлди.

Бутун ўйин давомида устунлик Ўзбекистон ёшлари томонида бўлди. Фижи қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Биринчи бўлимда ташкил этилган ҳужумларнинг бирида Шомуродов ва Ўринбоевнинг зарбалари тўсинга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда вакилларимиз босимни янада оширишди ва Фижи посбони хато қилишга мажбур бўлди. У Шомуродовнинг бош билан йўллаган унча кучли бўлмаган зарбасини ўтказиб юборди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, вакилларимиз қарши ҳужумда рақибни яна бир марта жазолашди. Найрубе бу сафар Ўринбоевнинг зарбасини қайтара олмади.

Жамоамиз иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олганига қарамай тўп назорат қилишди ва ҳужум қилишда давом этди. Ўйин қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгисида Миржамол Қосимов жарима майдончаси ичида аниқ зарба йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди — Фижи - Ўзбекистон - 0:3!

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "F" гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва нимчорак финалга чиқди. Жамоамиз 11 июнь куни Австрияга қарши баҳс олиб боради. Бу жамоа "В" гуруҳида 5 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати, "F" гуруҳи, 3-тур
ФИЖИ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:3 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Элдор Шомуродов (61), Забиҳилло Ўринбоев (64), Миржамол Ўринбоев (90+3)
Фижи: 1.Мисивани Найрубе, 2.Пранил Найду, 3.Гариш Прасад, 4.Жейл Дрелоа (С), 5.Атонио Туивуна, 7.Никел Чанд, 8.Сетареки Хюгес, 9.Йосефо Вереноу, 12.Рату Варанайвалу, 15.Саула Вака, 17.Колинио Сивоки
Ўзбекистон: 12.Дилшод Ҳамроев, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Иброҳим Отахонов, 5.Одилжон Ҳамробеков, 6.Акромжон Комилов, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достонбек Турсунов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:54, 07.06.2015.
Ўқилди: 15993 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик