"Ювентус" ҳимоячиси Патрис Эвра "Барселона" билан Чемпионлар лигаси финал ўйинидан сўнг, ушбу турнир финалида 3 хил жамоа билан ўйнаган биринчи футболчига айланди. Бу ҳақда championat.com хабар берди.
Эвра 2003/04 мавсумда "Монако" билан, 2008/09 ва 2010/11да "Манчестер Юнайтед" билан финалда ўйнаган. У финалларда энг кўп мағлуб бўлган футболчилар орасида етакчига ҳам айланиб олди.
Чемпионлар лигаси финалида энг кўп мағлуб бўлган футболчилар:
4 — Патрис Эвра («Монако», «Манчестер Юнайтед», «Ювентус»).
3 — Эдвин ван дер Сар («Аякс», «Ювентус», «Манчестер Юнайтед»),
3- Эдгар Давидс («Аякс», «Ювентус»),
3- Паоло Мальдини («Милан»),
3- Паоло Монтеро («Ювентус»),
3- Алессандро Дель Пьеро («Ювентус»),
3- Дидье Дешам («Ювентус», «Валенсия»).