Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Яна ўша Эрон, яна ўша қўшиб берилган вақт...

Баҳо:
+ | -

Пойтахтдаги "Бунёдкор" стадионида кечган Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашувда футолчиларимиз қўшиб берилган вақтда гол ўтказиб юборишди ва мағлуб бўлишди.

 

Ўртоқлик учрашуви

ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН 0:1 (0:0)

Ўзбекистон МТЖ: И.Нестеров, А.Исмоилов, Ш.Муллажонов, В.Денисов, Ш.Муҳаммадиев, И.Алибоев, О.Аҳмедов, А.Ҳайдаров, С.Рашидов, З.Қўзибоев, И.Сергеев.

Захира: 1. Элдор Суюнов, 21. Акбар Тўраев, 4. Шоҳрух Гадоев, 6. Баҳодир Насимов, 10. Жасур Ҳасанов, 13, Лутфулла Тўраев, 16. Фозил Мусаев, 17. Санжар Турсунов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 2. Егорь Кримец, 22. Фаррух Сайфиев, 23. Акмал Шораҳмедов.

Эрон МТЖ: Алиризо Ҳагигий, Эҳсон Ҳожисафий, Вория Ғофурий, Пэжмон Мунтазарий, Муҳаммад Ҳусайни Хони-Зодогон, Сайид Иззатуллоҳий, Андраник Теймурян, Масъуд Шожаий, Воҳид Амирий, Меҳди Таромий, Ризо Ғуччанажод.

Захира: Mуҳаммадризо Акбари, Алиризо Биранванд, Суша Макани, Ҳошим Бегзода, Ҳусрав Ҳайдарий, Жалол Ҳусайни, Милод Муҳаммадий, Эззатуллоҳ Пурга, Рамин Ризоин, Умид Иброҳимий, Қосим Ҳададифар, Муртазо Пуралипанжи, Сардар Азмун, Меҳди Шарифи.

0 - Давлат мадҳиялари янгради. Ўзбекистон - оқ, Эрон - қизил либосда ўйнайди.

1- Учрашув бошланди!

4- Шавкат Муллажонов рақибнинг тўп узатишини ўтказиб юборди, эронлик футболчи бундан фойдалан олмади!

6- Азиз Ҳайдаров узоқ масофадан зарба бериб кўрди, аммо кучсиз.

15- Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг анотда рақибни яхши алдаб ўтди, аммо у дарвозага зерба бердими, шерикларига узатдими бу бизга номаълум бўлиб қолди.

16- Сардор Рашидоа жарима зарбасини ижро этди, унинг зарбасини бироз қийналган бўлсада Ҳақиқий эгаллаб олди.

20- Ҳажсафий Сергеевни йиқитди, энди терма жамоамиз жарима майдони яқинидан стандарт бажаради. Тў олдида Рашидов.

20- Сардор Рашидовнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

24- Шавкат Муллажоновда яхши имконият бўлган эди аммо у шошди ва зарбаси ноаниқ бўлди.

28- Чап қанотда Виталий Денисов йиқитилди. Жарима зарбаси тепамиз.

28- Жарима тўпи ҳеч нарса келтирмади. Тўп вакилларимизда.

31- Одил Аҳмедов Рашидовга тўп ошрди, аммо тўпга Ҳақиқий биринчи бўлиб улгурди.

32- Эроннинг ҳужуми! Нестеров чаққонлик қилди.

35- Воҳид Амирий Муҳаммадиевни ортда қолдириб хафли ҳужум уюштирди, вазият биз учун кўнгилли якунланди!

36- Нестеров узоқдан берилган кучли зарбани қайтарди!

37- Одил Аҳмедов жарима майдони ичидаги Зоҳир Қўзибоевга ажойиб пас уатди, аммо Зоҳирнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўли. Ўйин қизиб кетди.

38- Одил Аҳмедов яна Қўзибоевга заргарона тўп оширди, аммо Ҳақиқий Зоҳирдан бироз чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни қайтарди, қайтган тўп Рашидовга тушди, Сардор дарвозани узоқроқ масофадан дарвозага йўллади, аммо дарвозабон зарбани оёқлари билан қайтариб қолди.

40- Икром Алибоев чиройли ҳаракат билан рақибини чалғитди ва жарима майончаси чизиғи ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ. Икром чиройли ҳаракат қилди. Дебютант учун бу таҳсинга лойиқ.

41- Жарима майдончамиз яқинида Муллажонов раибини майдонга қулатди ва сарив карточкали бўлди. Эрон стандарт бажаради.

41- Жарима зарбаси дарвоза томон тепилди, ноаниқ.

44- Зоҳир Қўзибоев ўйинни давом эттиролмайди, унинг ўрнига Санжар Турсунов тушди.

45-Учрашувнинг биринчи бўлимига 3 дақиқа қўшиб берилди.

45+3. Учрашувнинг биринчи бўлими тугади. 0:0.

Танаффус.

46- Иккинчи бўлим бошланмоқда. Фарруҳ Сайвиев Виталий Денисовнинг ўрнига, Фозил Мусаев Одил Аҳмедовнинг ўрнига тушди.

47- Эронликлар сафида эса Андраник Теймурян ўрнида Сардор Азмун, Маъсуд Шожаий ўрнида Хусрав Ҳайдарий ҳаракат қилмоқда.

52- Фозил Мусаевнинг зарбаси юқоридан кетди.

63- Сардор Рашидов жарима майдончаси ичида шиддат билан кириб келди, рақибини алдади ва унинг ҳаракати зарбага ҳам тўп оширишга ҳам ўхшамади.

63- Азиз Ҳайдаров ўрнига Лутфулла Тўраев тушди.

64- Эронда ҳам ўзгариш: Саид Иззатуллоҳий ўрнига Милод Муҳаммадий тушди.

66- Икром Алибоев Сардор Рашидовга қулай узатма оширди, Сардор икки рақибидан чаққонроқ ҳаракат қилиб дарвозабон билан деярли юзма-юз қолди, аммо у зарба беришга қарор қилди. Зарба эса дарвозадан юқорилаб кетди. Қулай вазият ди!

68- Алибоев-Турсунов- Сайфиев комбинациясидан сўнг Фарруҳ жарима майдони ичига тўп узатди Сергеевнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади Унга ҳимоячи ҳалақит қилди!

76- Тўғрисини айтсак, ҳозир омадимиз келди, эронликлар жарима майдончамиз ичида жуда хавфли ўйин қилишди!

77- Ўзгариш: Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Акмал Шораҳмедов тушди.

82- Муллажонов рақиби оёқлари остига йиқилиб тўпни олиб қўйди ва хавфли ҳужумни тўхтатиб қўйди.

86- Нестеров рақибнинг кучл зарбасини қайтариб қолди. Акмал Шораҳмедовнинг хатоси сал бўлмаса терма жамоамиз қимматга тушар эди!

89- Икром Алибоев аойиб ҳаракатлар билан амоани олдинга бошлади ва тўпни Тўраевга узатди, аммо Лутфуллонинг Турсуновга узатган тўпи ноаниқ чиқди, Санжар бу тўпга етиб кела олмасди.

90- Анзур Исмоилов узоқ масофадан кучли зарба берди аммо тўпга Ҳақиқий эгалик қилди.

90- Анзур Исмоилов жарима зарбасини увол қилди, унинг зарбаси кучлироқ чиқди ва майдонни тарк этди.

90+4- Меҳди Торабий Шораҳмедовдан ўтиб кетди ва арима майдончамиз ичига хотиржам кириб бориб, кучли зарба билан Нестеровни доғда қолдирди. Нимани эсладингиз?

90+5. Учрашув якунланди. Ютқаздик - 0:1!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:07, 11.06.2015.
Ўқилди: 16331 марта.
Фикрлар: 117 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.