Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ҳамма айб манда

Баҳо:
+2 | -

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида ўз майдонида Эрон термасини қабул қилди. Ўйиндан олдин учрашув зўр бўлишини таҳмин қилгандим ва адашмабман. Ҳақиқатдан ҳам ЗЎР ўйин гувоҳига айландим.

Ҳамма айб манда

“Реал” ва “Барселона” ўйнаса улар ютишини эмас, Роналду ва Месси учрашувда нечтадан гол уришини таҳмин қилсам, Ўзбекистон терма жамоаси ўйнаганида ким вазиятларни кўкка совуриши ҳақида таҳмин қила бошлайман. Бу сафар ҳам ўйиндан олдинги таҳминларим ўзини оқлади! Ҳужумчиларга раҳмат! Барака топишсин! Дўстларим олдида мени “уялтириб” қўйишмади!

Бугун футболчиларимиз одатдагидек ўйин намойиш этишди. Ҳеч қанақа янгилик кўрмадим. Қанотлардан бефойда ҳужумлар, ҳужумчиларнинг нўноқлиги, ҳимоячиларнинг палапартиш ўйинлари-ю, мураббийнинг “НОЛ” тактикаси. Ҳамма ҳаммаси “кутилганидек”. Бугун барча ўйинчалар “яхши” ҳаракат қилишди. Фақат шу Икром Алибоев деганларидан бошқаси. Менимча у ҳали терма жамоамизнинг “рамка”сига тушиб улгурмаган шекилли. Ҳеч қиси йўқ! Футболчи ва мураббийларимиз уни ҳам “рамка”ларига солиб олишади.

Биламан кўпчилик Сардор Рашидовни айбламоқда. Лекин унда айб йўқ. У ҳам борини бериб ўйнамоқда. Нима қилсин бори шу бўлса. Осиё кубогидаги Сардорни эса унутинг. Худди Мексика майдонларидаги Темуру Аббосларга ўхшаб.

Мураббийни ҳам айбламоқчи эмасман. Унда ҳам айб йўқ. Тактикани бўлгани шу. Бошқа тактикани билмаса нима қилсин. Ахир мураббийни ўзи майдонга тушиб тўп тепмайдику.

Хуллас яна ютқаздик. Бундан ортиқча ваҳима қилишнинг кераги йўқ. Ахир мағлубиятларга кўникиб қолганмизку. Бундан кейин ҳам кўникаверадиганга ўхшаябмиз.

Бугунги мағлубиятда кимнидир айбламоқчи эмасман. Ҳамма айб менда. Агар шу футбол ўлгурга қизиқамаганимда ва терма жамоамизга мухлислик қилмаганида ҳозир асабийлашиб ўтирмаган бўлардим. Лекин наилож.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:53, 11.06.2015.
Ўқилди: 16600 марта.
Фикрлар: 59 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.