Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Мальдив ороллари чемпионатида ўзбекистонлик дарвозабон фаолият юритмоқда

Баҳо:
+ | -

Мальдив ороллари чемпиони “Нью Радиант СК” жамоасида ўзбекистонлик Алишер Аҳмедов ҳаракат қилмоқда. У бу жамоанин асосий дарвозабони ҳисобланади.

ОФКнинг футболи жадаллик билан ривожланиб бораётган аъзо мамлакатларидан бири саналадиган Мальдив оролларининг етакчи жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган футболчи билан интервью уюштирилган.

Маълум бўлишича, у аввалига Қозоғистон чемпионати вакили "Гефест" жамоасида ўйнаган, 2015 йилнинг бошида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида кўрикдан ўтган. Лекин, у "темирйўлчилар"нинг асосий таркибига кира олмаслигига кўзи етгач, Мальдив чемпионатидан келган таклифни қабул қилган.

У ўзининг ҳозирги жамоасида муҳит яхшилигини, бу жамоанинг кўпгина мухлислари борлигини таъкидлаган.

"Жамоадошларим билан мулоқотга киришишда умуман муаммо йўқ. Инглиз тилини яхши ўзлаштирганман. Шу сабабдан жамоадошларим ва мураббийлар билан инглизчада суҳбат қурамиз. Бу борада қийналаётганим йўқ", дейди у.

Маълумот учун, "Нью Радиант" охирги мавсумда мамлакат чемпиони бўлгани эвазига 2014-2015 йилги ОФК кубогида иштирок этди ва гуруҳда учинчи ўрин билан кифояланди. Алишер Аҳмедовнинг маълум қилишича, Мальдив чемпионатида 8та жамоа иштирок этади ва бу лигада кураш қизғин кечади. Мальдивда жамоалар инфраструктураси анча яхши тузилгани таъкидланган. Қайд этиш жоизки, Алишер Аҳмедов бу жамоа билан 1 йиллик шартнома имзолаган ва бу шартномаси муддатини узайтириш арафасида турибди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 11:16, 16.06.2015.
Ўқилди: 7301 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.