Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати терма жамоамиз учун чорак финал босқичида якунига етди. Энди шу ўринда мухлис сифатида дилимдаги гапларни тўкиб сочсам дедим. Умуман олганда, стартимиз биз учун яхши бошланмади, ўйлашимча ниҳоямиз эса ёмон якунланмади.
Мен бўлиб ўтган ўйинларни таҳлил қилмоқчи ҳам эмасман, фақат мухлислар номидан жуда катта бўлмаган илтимосларни шу мактуб орқали айтмоқчиман холос.
Аввало футболчи укаларимизга: Қадрли (ЖЧда ўйнаган ва эндигина етишиб чиқаётган) укалар. Биламизки, сизларнинг орангизда яхшигина истеъдодлар бор. Буни биз ҳам инкор эта олмаймиз. Шундай экан, мақсад нима? Кучли футболчи бўлишми? Кимгадир, қайсидир кумирингиздаги футболчига ўхшашми? Керак бўлса жаҳон, Европадаги топ-клублар даражасига чиқишми? Демак: меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат қилинглар, илтимос! Зеро, мақсаднинг бир ечими бўлиб қолаётган ўша пуллар ўзи сизларни қувласин ва топсин!
Сизлар учун ҳақиқий ҳаёт, ҳақиқий рақобат, ҳақиқий катта футбол энди бошланмоқда. Шахсан мен бу тўсиқлардан мардонавор ўтиб, келажакда миллий терма жамоамиз сафида жаҳон чемпионатларига бориб, жонажон ватанимиз номидан муносиб қатнашишингизга ишонаман! Бунинг учун сизларда вақт ҳам, имкониятлар ҳам етиб ортади.
Қатар, КХДР, ва ҳаттоки Мьянмар ёшлар терма жамоалари гўёки мўжизалар кўрсатиб Янги Зеландия чипталарини қўлга киритишди. Шукрки, амалда ким аслида ким эканлиги ўз исботини топди! Бу гапларим билан айтмоқчи бўлган гапим шуки: бугунимиз шундай (Осиёда биринчи) экан, келажагимиз ҳам шундай давом этсин! Бунинг учун сизларга нималар керак? Вақтми? Бор вақт, фойдаланинг! Имкониятларми? Эҳҳе, керагидан ҳам кўп-ку, хоҳлаганизча олинг! Яна нима керак? Қўллаб-қувватлашми? Ташвишланманг! Мана биз ўттиз миллиондан зиёдроқ халқ турибмизу, хотиржам бўлаверинглар!
Давоми "Мухлис минбари" блогида.