Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Жазирама ёз футболи

Баҳо:
+ | -

Одатда Ўзбекистон футболи учун ёз фасли мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик даври ҳисобланади. Бу даврда йирик турнирлар ёки уларнинг саралаш баҳслари бўлиб ўтмаса, қолган барча учрашувлар ўртоқлик мақомида кечади. Айтайлик, сўнгги 5 йилликни олсак, Осиёда қиш фасли расмий турнирлар ўтадиган муҳим паллага айланиб қолди. Шу сабабдан, ёз фаслининг минтақа футболи  учун аҳамияти анча камайди. Лекин терма жамоамизнинг айнан ёз фаслида қандай тўп сурганлиги масаласи бугуннинг муҳим мавзуларидан бири ҳисобланади. Зеро, миллий жамоамиз бугун ЖЧ-2018 йўлида курашга киришади. Хўш, бош термамиз ўз тарихида ёзнинг жазирама ҳавосида қандай ўйнаган?

1992 йил 17 июнь. Душанбе. «Республика» стадиони. Айни пайт тарихга айланиб улгурган Марказий Осиё кубоги доирасидаги ўйин: Тожикистон-Ўзбекистон. Бу баҳс биз учун ҳар томонлама аҳамиятли эди. Сабаби, терма жамоамиз халқаро аренада дебют қилганди. Қолаверса, бу ўйин миллий термамизнинг ёз фаслидаги ўйин­ларини очиб берганди. Мана, ўша тарихий учрашувдаги таркиб: Анвар Жабборов, Александр Тихонов, Виктор Макаров, Мустафо Билолов, Геннадий Денисов, Илҳом Шарипов, Равшан Бозоров, Қодир Иброҳимов, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Рустам Абдуллаев. Захирадан тушганлар: Абдусамад Дўрмонов, Сергей Завальнюк, Андрей Пятницкий, Рус­там Дўрмонов. Эсласангиз, ўша учрашув жанговар дуранг - 2:2 ҳисобида тугаган. Жамоамиз голларига Игорь Шквирин ва Рустам Абдуллаев муаллифлик қилишганди.

Умуман, одатда ёз фаслида у қадар кўп ўйин ўтказилмайди: иқлим қийинчилик туғдиради. Лекин сўнгги пайтларда қурилган замонавий стадионлар ҳар қандай иқлим шароитида бемалол ўйнаш имконини беряпти.

Жамоамизнинг ёз фаслига тўғри келган жами 61та ўйинидан атиги 20таси Тошкентда, 2таси Самарқандда бўлиб ўтган. Тошкентда кечган баҳсларнинг 3таси ўртоқлик мақомида. Европа терма жамоалари билан айнан ёзда кўпроқ учрашганимиз шу нарсани англатадики, бундан буёғига «кўҳна қитъа»нинг камида ўртамиёна терма жамоалари билан келишиш учун асосан ёз ойларини танлаш маъқул, чоғи.

Умумий ҳисобда терма жамоамизнинг 233та ўйинидан 61таси ёз фаслида ўтказилган, демак, бу 26,18 фоизни ташкил этади. Агарда миллий жамоамизга эътибор шу даражада давом этса, исталган фаслдаги ўйинларимиз сони йилдан йилга ортиб бораверади, бунга шубҳа йўқ.

Ёз фаслига тегишли фактлар

Айни шу кунга келиб, терма жамоамизнинг ёзда ўтказган ўйинлари бўйича қуйидаги статистика вужудга келди:

Йиллар бўйича: 1992 - 4та, 1995 - 2та, 1996 - 1та, 1997 - 4та, 1999 - 3та, 2001 - 6та, 2002 - 1та, 2003 - 1та, 2004 - 5та, 2005 - 3та, 2006 - 1та, 2007 - 7та, 2008 - 6та, 2009 - 3та, 2010 - 1та, 2011 - 4та, 2012 - 4та, 2013 - 3та, 2014 - 1та, 2015 - 1та.

Ойлар бўйича: Июнь - 28та; июль - 17та; август - 16та.

Учрашувлар мақомига кўра: расмий ўйинлар - 42та (шундан 18таси халқаро турнирлар доирасида); ўртоқлик учрашувлари - 19та.

Натижаларга кўра: ғалаба - 30та; дуранг - 10та; мағлубият - 21та; йирик ғалаба - 16та; йирик мағлубият - 3та.

Мураббийлар бўйича: Р.Акрамов-4та, А.Иванков - 2та, Б.Иброҳимов - 1та, Р.Мирсодиқов - 4та, М.Раҳимов - 3та, В.Сальков - 6та, Р.Ҳайдаров - 9та, Р.Хоугтон - 1та, В.Непомняший - 1та, Р.Инилеев - 13та, В.Абрамов - 6та, М.Қосимов - 11та.

Голлар бўйича: бу баҳсларда жами 40 нафар футболчимиз гол урган. Улардан 11таси пенальти маҳсули, яна биттаси эронлик Раҳмон Ризои ҳисобига автогол сифатида ёзилган. «Хет-трик» - 1та, «дубль» - 13та.

Серия. Миллий жамоамизнинг бу фаслдаги голсиз серияси 9та учрашувдан иборат бўлиб, у 2008 йилнинг 22 июнида Саудия Арабистони термаси билан бошланиб, 2011 йил 23 июлигача Қирғизистонга қарши ўйинга қадар давом этган.

Фикрат, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:58, 20.06.2015.
Ўқилди: 4938 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.