“Ливерпул” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли мерсисайдликлар сафини тарк этиш ниятида эмас. Унинг сўзларига кўра, италиялик футболчи келаси мавсумда ўзини кўрсатиш ниятида. Клуб раҳбарияти ҳам ҳозирча Балотеллини сотиш бўйича аниқ бир қарорга келгани йўқ. Ўтган мавсумда Балотелли 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол киритган.