Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Моуриньонинг «Реал»га қўйган 5 та қатъий шарти маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо «Реал» президенти Флорентино Перес билан клуб бошқарувига қайтиш имкониятини муҳокама қилди. Музокаралар давомида португалиялик мутахассис бешта шарт қўйган, бу ҳақда Испаниянинг «Sport» нашри хабар бермоқда.

  1. Икки йиллик шартнома: Моуриньо 2028 йил июнь ойи якунига қадар мўлжалланган келишувни истамоқда.

  2. Клуб матбуот котибининг тайинланиши: Моуриньо фақат мураббий сифатида фаолият юритишни хоҳлайди, клубнинг «расмий овози» бўлишни эмас. «The Special One» ўзининг футболга алоқадор бўлмаган баёнотлари туфайли юзага келадиган можаролар такрорланишини истамаяпти.

  3. Тўлиқ спорт мустақиллиги: Моуриньо раҳбариятдан кимдир спортга оид қарорларга таъсир ўтказишига қарши. Перес ўз таъсирини камайтиришга рози бўлишига тўғри келади. Моуриньонинг талаби: «Мен жамоани бошқарай, Перес эса клубни».

  4. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтуснинг кетиши: Моуриньо ўз штабида «Переснинг жосуслари» бўлишини хоҳламайди. У президент билан ўртакашларсиз, тўғридан-тўғри алоқада бўлишни талаб қилмоқда. Бу шарт энг муаммоли бўлиши мумкин, чунки Перес Пинтусга қаттиқ ишонади.

  5. Тиббий штаб: Моуриньо футболчилар хоҳишига кўра бошқа шифокорлар билан маслаҳатлашиши ва «иккинчи фикр» олиши мумкин бўлишини истайди. Шунингдек, Жозе футболчиларнинг ҳолатини шифокорлар билан муҳокама қилишда шахсан иштирок этмоқчи.

Жозе Моуриньо 2010–2013 йилларда «Реал»ни бошқарган эди.

Киритилди: 03:19, 07.05.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик