Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Компани: «Реал»дан ташқари ҳатто топ-клублар ҳам ЕЧЛни 10 йилда бир ютади»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Чемпионлар лигасидаги иштирокини якунлади — ярим финал қарама-қаршилигида Мюнхен клуби «ПСЖ»га умумий 5:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Мюнхенда ўтган жавоб учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Майдон эгалари фақат 94-дақиқага келибгина Харри Кейннинг саъй-ҳаракатлари билан парижликлар дарвозасига йўл топа олишди.

«Бавария» доим Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир, аммо мен воқеликка оқилона ёндашишга ҳаракат қиламан. Клуб 60-70 йил ичида ушбу турнирда олти марта зафар қучган. Ҳатто энг зўр жамоалар ҳам, агар «Реал»ни ҳисобга олмасак, ўртача ҳар ўн йилда бир марта ғолиб чиқишади. Бу нақадар қийин эканлигини тушуниб турибман, бироқ жорий мавсумда муваффақиятга эришиш учун бизда имкониятлар бор эди. Ҳаммасини майда деталлар ҳал қилади — балки келаси йили улар бизнинг фойдамизга ишлаб қолар», — деди «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ўз интервьюсида.

Мюнхенликларнинг Чемпионлар лигасидаги ҳозирча охирги зафари 2020 йилга тўғри келади.

Киритилди: 03:25, 07.05.2026.
Ўқилди: 341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик